Кириш Регистрация
15/10 15:00 Тай По 0-1 Лион Сити Сэйлорс
15/10 15:00 Кангвон 1-2 Пномпен Краун
15/10 17:15 Патхум Юнайтед 1-2 Аделаида Юн.
15/10 17:15 Свай Риенг 0-0 Шангхай Шенхуа
15/10 17:15 Тампинес Роверс 0-1 Матида Зелвия
15/10 17:15 Кучинг Сити 1-1 Китчи
15/10 19:00 Андижон 0-1 Қизилқум
15/10 19:00 Машъал 0-1 ОКМК
16/10 19:00 Бунёдкор - Сўғдиёна
16/10 19:00 Қўқон-1912 - Нефтчи
16/10 19:00 Сурхон - Хоразм
17/10 18:00 Локомотив - Насаф
17/10 19:00 Динамо - Бухоро
17/10 19:00 Навбаҳор - Пахтакор

Агар «Пахтакор» «Сепаҳон»ни ютганида, нима бўларди?

Баҳо:
+ | -

Кеча "Пахтакор" клуби Осиё чемпионлар лигаси гуруҳ босқичининг сўнгги турида Саудия Арабистонининг "Ат-Таъвун" жамоасини мағлуб этгач, кўпчиликнинг хаёлига, агар "шерлар" аввалги турда "Сепаҳон"ни мағлуб этганида, 9 очко билан кейинги босқичга чиққан бўларди-я, деган фикр келган бўлса ажабмас (масалан, Ҳожимат Эркинов қўшиб берилган дақиқаларда эронликлар дарвозасига бош билан эмас, оёқ билан зарба бериб, гол урганида...).

Бу фикрда жон бор, ахир "Насаф" бугун "Ал-Виҳдат"га кичик ҳисобда ютқазса ҳам, 8 очко билан плей-оффга чиқишга яқин турибди. Аммо... Аммо ОЧЛ плей-офф босқичига ҳар икки ўзбек клуби бир вақтнинг ўзида чиқа олмасди. Чунки 2-ўринни эгаллаган жамоалар орасида икки клуб ("Шабаб ал-Аҳли" ва "Ар-Райян") камида 10 очко тўплаб қўйган. Ғарб минтақасида учинчи йўлланма учун "Пахтакор" ва "Насаф" курашган бўларди.

Бундай ҳолатда "Ал-Виҳдат"га қарши ўйинда Бердиев жамоасини мағлубият (кичик ҳисобдаги) асло қониқтирмасди. Қаршиликлар 2-ўринни эгаллаганлар рейтингида "Пахтакор"дан олдинда бўлиш учун иорданияликлар билан камида дуранг ўйнаши талаб этиларди ("Виҳдат" эса плей-офф босқичига чиқиш имкониятидан тўлиқ маҳрум бўлган бўларди).

Шундай экан, "Пахтакор" 5-турда ғалаба қозонганида ҳам, фақат битта ўзбек клуби ОЧЛнинг плей-офф босқичида иштирок этиш ҳуқуқини сақлаб қолган бўларди. "Насаф" эса бугун ижобий натижа қайд этиб, бу йўлланмани қўлга киритиши керак. Жамоага омад тилаб қоламиз.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 15:15, 27.04.2022.
Ўқилди: 5846 марта.
Фикрлар: 25 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик