Кириш Регистрация
21/09 00:00 Алавес 2-1 Севилья
21/09 16:30 Вест Хэм 0-3 Челси
21/09 17:00 Металлург 3-2 Пахтакор
21/09 17:00 Вальядолид 0-0 Реал Сосьедад
21/09 17:30 Ливия 0-8 Испания
21/09 17:30 Қозоғистон 10-0 Янги Зеландия
21/09 18:00 Венеция 2-0 Женоа
21/09 19:00 Астон Вилла 3-1 Вулверхэмптон
21/09 19:00 Фулхэм 3-1 Ньюкасл
21/09 19:00 Лестер 1-1 Эвертон
21/09 19:00 Тоттенхэм 3-1 Брентфорд
21/09 19:00 Ливерпуль 3-0 Борнмут
21/09 19:00 Саутгемптон 1-1 Ипсвич
21/09 19:15 Олимпик 0-3 Динамо
21/09 19:15 Осасуна 2-1 Лас-Пальмас
21/09 20:00 Ангола 5-9 Аргентина
21/09 20:00 Украина 4-1 Афғонистон
21/09 21:00 Ювентус 0-0 Наполи
21/09 21:30 Кристал Пэлас 0-0 Ман. Юнайтед
21/09 21:30 Валенсия 2-0 Жирона
21/09 23:45 Лечче 2-2 Парма
22/09 00:00 Реал Мадрид 4-1 Эспаньол
22/09 15:30 Фиорентина - Лацио
22/09 17:00 Хетафе - Леганес
22/09 18:00 Брайтон - Ноттингем Форест
22/09 18:00 Монца - Болонья
22/09 19:15 Атлетик Бильбао - Сельта
22/09 20:30 Манчестер Сити - Арсенал
22/09 21:00 Рома - Удинезе
22/09 21:30 Вильярреал - Барселона
22/09 23:45 Интер - Милан
23/09 00:00 Райо Вальекано - Атлетико
23/09 23:45 Аталанта - Комо
24/09 00:00 Бетис - Мальорка

«Локомотив» ўз рекордини янгилаш арафасида

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон чемпионатининг 7-турида "Локомотив" жамоаси сафарда "Металлург" клубини мағлубиятга учратгач, жорий мавсумдаги мағлубиятсиз сериясини 5 ўйинга етказиб олди. Мамлакат XXI миллий чемпионатида ҳозирча мағлубиятга учрамаган жамоалар сифатида "Насаф"ва "Пахтакор"ни тилга олиш мумкин. Темирйўлчилар қайд этган натижа ҳам ёмон эмас. Қаторасига беш учрашувда ютқазмаслик – бу жамоа салоҳияти юқори эканлигидан дарак беради.

Агар миллий чемпионатларимиз тарихига назар ташласак, "Локомотив" шу кунгача уч бора 5 ўйиндан иборат мағлубиятсиз серияни қайд этганлигига гувоҳ бўлишимиз мумкин. Жамоа илк маротаба ўзининг Олий лигадаги дебют мавсумидаёқ шундай юксак натижа қайд эта олган. Ўшанда Андрей Микляев бошчилигидаги "Локо" 18-22-турлар оралиғида ўз рақибларига имкониятни бой бермаган. Шу ўйинларнинг 3тасида темирйўлчилар ғалаба қозонишган ва икки бор дурангга имзо чекишган. Фақат 23-турда бу ёқимли анъанани эндиликда тарихда қолган "Трактор" жамоаси аъзолари бузишган.

2004 йил.
18-тур. "Машъал"- "Локомотив" 0:1
19-тур. "Локомотив"- "Металлург" 4:0
20-тур. "Сурхон" - "Локомотив" 0:0
21-тур. "Бухоро" - "Локомотив" 1:1
22-тур. "Локомотив" - "Навбаҳор" 3:2
23-тур. "Трактор" - "Локомотив" 3:1

Кейинги икки мавсумда "Локомотив" клуби бу қадар узоқ давом этган мағлубиятсиз серия қайд эта олмади. Фақат 2007 йилда, яъни жамоа учун энг омадсиз кечган мавсумлардан бирида 22-26 турлар оралиғида ҳеч бир рақибига имкониятни бой бермади. Бу йўлда ҳатто ўша вақтларда гранд клубларимиздан саналган "Нефтчи" тўсиғи ҳам маҳв этилди. Аммо 27-турда жамоа аъзолари ўз майдонида анча камтарин "Андижон"га 0:1 ҳисобида ютқазиб қўйишди.

2007 йил.
22-тур. "Локомотив"- "Трактор" 2:1
23-тур. "Металлург"- "Локомотив" 0:2
24-тур. "Шўртан" - "Локомотив" 1:1
25-тур. "Локомотив" - "Вобкент" 0:0
26-тур. "Нефтчи" - "Локомотив" 0:1
27-тур. "Локомотив" - "Андижон" 0:1

2008 йилги мавсумда темирйўлчиларда узоқ давом этган мағлубиятсиз серия кузатилмади. 2009 йилда жамоага Вадим Абрамов таклиф этилди ва тажрибали мутахассис "Локомотив" тимсолида ҳақиқий рақобатбардош жамоа шакллантиришга киришиб кетди. Бунинг самараси ўлароқ темирйўлчилар ўша мавсумни ўз тарихида энг яхши натижа — 6-ўрин билан якунлашди. Тўғри, Микляев ҳам маррага 6-поғонада етиб келишдек вазифани уддалай олган, лекин унинг кўрсаткичлари анча камтар эди. Абрамовнинг ушбу ютуғида жамоа 8-12-турлар оралиғида мағлубиятга учрамагани ҳам муҳим роль ўйнаган бўлса не ажаб.

2009 йил.
18-тур. "Машъал"- "Локомотив" 0:1
19-тур. "Локомотив"- "Металлург" 4:0
20-тур. "Сурхон" - "Локомотив" 0:0
21-тур. "Бухоро" - "Локомотив" 1:1
22-тур. "Локомотив" - "Навбаҳор" 3:2
23-тур. "Трактор" - "Локомотив" 3:1

2010 йилги мавсум "Локомотив" учун чинакамига омадсиз келди ва улар мавсум якунида кучлилар сафини тарк этишди. 2011 йилда темирйўлчилар нақд 34 учрашувда мағлубиятга учрашмади. Аммо, 1-лига билан Олий лига орасида катта тафовут борлигини ҳам унутмаслик керак. 2012 йилги мавсумда жамоа яна ўзининг чиройли ўйинлари билан мухлисларни хушнуд этишни бошлади. Буни "Локомотив"нинг 3-7-турлар оралиғида умуман ютқазмагани кўрсатиб турибди. Ана шу турлар орасида жамоа "Бунёдкор" ва "Пахтакор"дек гранд клублар билан куч синашгани ҳамда улардан икки очко тортиб олгани таҳсинга лойиқ. Ушбу хайрли одим яна давом этиши ва "Локомотив" ўз тарихида янги саҳифа очиши ҳам мумкин. Бунинг учун темирйўлчилар 8-турда "Андижон"га ютқазишмаса бўлгани. Агар ғалабага эришса, бу нур устига бўлади. Демак, 11 май санасини интиқлик билан кутамиз.

2012 йил.
3-тур. "Навбаҳор"- "Локомотив" 0:2
4-тур. "Локомотив"- "Нефтчи" 1:1
5-тур. "Бунёдкор" - "Локомотив" 1:1
6-тур. "Локомотив" - "Бунёдкор" 1:1
7-тур. "Металлург" - "Локомотив" 0:1
8-тур. "Локомотив" - "Андижон"

Манба: www.lokomotiv.uz
Киритилди: 08:06, 09.05.2012.
Ўқилди: 6177 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.