Кириш Регистрация
14/03 00:45 Торино 4-1 Парма
14/03 01:00 Алавес 1-1 Вильярреал
14/03 18:00 Жирона - Атлетик Бильбао
14/03 19:00 Интер - Аталанта
14/03 20:00 Сандерленд - Брайтон
14/03 20:00 Бёрнли - Борнмут
14/03 20:15 Атлетико - Хетафе
14/03 22:00 Наполи - Лечче
14/03 22:30 Челси - Ньюкасл
14/03 22:30 Арсенал - Эвертон
14/03 22:30 Реал Овьедо - Валенсия
15/03 00:45 Удинезе - Ювентус
15/03 01:00 Вест Хэм - Манчестер Сити
15/03 01:00 Реал Мадрид - Эльче
15/03 16:30 Верона - Женоа
15/03 18:00 Мальорка - Эспаньол
15/03 19:00 Ноттингем Форест - Фулхэм
15/03 19:00 Ман. Юнайтед - Астон Вилла
15/03 19:00 Кристал Пэлас - Лидс
15/03 19:00 Пиза - Кальяри
15/03 19:00 Сассуоло - Болонья
15/03 20:15 Барселона - Севилья
15/03 21:30 Ливерпуль - Тоттенхэм
15/03 22:00 Комо - Рома
15/03 22:30 Бетис - Сельта

Ҳакамликни Матеудан ўрганинг! (видео)

Баҳо:
+ | -

«Аталанта» ўз майдонида ўтказилган «Лейпциг»га қарши баҳсда анча қийналди - биринчи бўлимдан сўнг 0:1 ҳисобида ютқазаётганди, рақиб қарши ҳужумини Кристофер Нкунку гол билан якунлади. Иккинчи бўлим эса Германия жамоаси дарвоза томон йўлланган жарима зарбалари серияси билан бошланди.

Тен Компейнерснинг дастлабки зарбасидан сўнг тўп жонли деворда турган футболчилардан бирининг қўлига тегди - натижада жарима зарба тепиладиган нуқта дарвозага янада яқинлашди. Руслан Малиновскининг уринишидан кейин думалоқ Дани Ольмонинг қўлини топди. Учрашув бош ҳаками Матеу Лаос мазкур ҳолатга дарҳол муносабат билдирди - пенальти йўқ. «Аталанта» ўйинчилари унга шикоят қилишди, лекин рефери барчасини имо-ишоралар билан идеал тарзда тушунтирди. Қойилмақом пантомимани ҳатто экран ортида ўтирган томошабинлар ҳам ўша заҳоти тушунишди.

Даставвал ҳакам қисилган елкасини силади - у турган позициядан тўп қисилган елкага текканини кўрсатди. Ҳуштак чалиб, футболчилардан хотиржамликни сақлашни сўради. Ўзи эса VARдаги ассистенти сўзларини тинглади, ўша вазиятда намойишкорона ишораларни қилди. Футболчиларга тинчлик сақлаб, узоқроқда туришларини буюрди. Кейинги ҳаракат - монитор билан боғлиқ, такрорий вазиятни кўргани борди.

Лаосни экран ёнига чақиришди - барибир, баҳсли вазият видеоассистентда шубҳа уйғотди. Испаниялик ҳакам эпизодни 71 сония томоша қилди. Сўнгра ёрдамчиларига қарорини фаол тушунтирди - пенальти қўйилмайди. Кейин эса Малиновскийга қўл билан ўйин учун пенальти белгиланмаслик сабаби ҳақида гапирди. Реферининг имо-ишораларидан тушуниш мумкинки, тўп елкага қисилган қўлга теккан, иккинчи қўл эса нотабиий ҳолатда бўлган. Мураккаб вазият - ҳакамнинг тушунтириши эса ҳеч кимда саволлар туғилишига йўл қўймади. Матеу - қаҳрамон!

87-дақиқада Лаос «Аталанта» дарвозаси томон пенальти белгилади - дарвозабон Хуан Муссо жарима майдончаси ичида Нкункуга нисбатан қўполлик ишлатганди. Бу қарорга ҳеч ким эътироз билдирмади - 11 метрли нуқтадан жабрланувчининг ўзи аниқ зарба йўллаб, «дубл»ни нишонлади. «Лейпциг» 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди - Доменико Тедеско жамоаси Европа Лигаси ярим финалига йўл олди. Дарвоқе, ўтган йилги Чемпионлар Лигаси финалини бошқарган Лаос эса, жорий мавсум фақат асосий еврокубок финалида ишлаш имкониятига эга, зеро ҳар икки ярим финалда испан жамоалари бор.

Ў.УМАРОВ тайёрлади

Манба: zakovat.uz
Киритилди: 10:18, 28.04.2022.
Ўқилди: 2507 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.