«Милан» яқин вақт ичида «Рома»даги Алессандро Флоренцини сотиб олиш масаласини муҳокама қилмайди.
31 ёшли ўнг қанот ҳимоячиси «Милан»да мавсум охиригача ижара асосида ўйнайди. «Россонери»да футболчини сотиб олиш имконияти ҳам бор, бироқ Calciomercato хабарига кўра, Флоренцининг «Рома»дан «Милан»га тўлиқ трансфери бўйича музокаралар тўхтатилган.
Ўйинчининг келажаги бўйича қарор мавсум охирида қабул қилинади, чунки «Милан» жароҳат олган италиялик футболчининг формасини баҳолаб, у билан доимий равишда шартнома имзоламоқчи.