Кириш Регистрация
22/04 00:00 Брайтон - Челси
22/04 00:30 Реал Мадрид - Алавес
22/04 00:30 Жирона - Бетис
22/04 18:00 Сурхон 2-1 Машъал
22/04 20:15 Бухоро 0-1 Пахтакор
22/04 22:00 Эльче - Атлетико
22/04 23:00 Реал Сосьедад - Хетафе
23/04 00:00 Борнмут - Лидс
23/04 00:00 Бёрнли - Манчестер Сити
23/04 00:30 Барселона - Сельта
23/04 19:00 Навбаҳор - Сўғдиёна
23/04 19:00 Насаф - Локомотив
23/04 20:15 Динамо - ОКМК
23/04 22:00 Леванте - Севилья
23/04 23:00 Райо Вальекано - Эспаньол
24/04 00:30 Реал Овьедо - Вильярреал
24/04 19:00 Хоразм - Нефтчи
24/04 19:00 Қизилқум - Қўқон-1912
24/04 20:15 Бунёдкор - Андижон
24/04 23:45 Наполи - Кремонезе
25/04 00:00 Сандерленд - Ноттингем Форест
25/04 00:00 Бетис - Реал Мадрид

«Рубин» - Россия кубоги соҳиби

Баҳо:
+ | -

Ҳозиргина Россиянинг Екатеринбург шахрида мамлакат кубоги финал баҳси ўз якунига етди.

Қозоннинг "Рубин" клуби финлада Москванинг "Динамо" клубини кичик, 1:0 ҳисобида мағлубиятга учратди ва ўз тарихида биринчи бор Россия кубогини қўлга киритди. 

Ўйиннинг 78-дақиқасида Роман Еременко томонидан узоқ масофадан туриб киритилган гол эвазига, қозонликлар кубокни ўз музейларига олиб кетадиган бўлишди.

Шундай қилиб, Қурбон Бердиев шогирдлари чемпионатда қандай ўринни эгаллашларидан қатъий назар, келаси мавсумда Европа лигасида ўйнаш ҳуқуқини қўлга киритишди.

Айни дамда "Рубин" Россия-премьер лигасида 7-ўринда бормоқда. Чемпионат якунланишига эса биргина тур қолди.

Финалда мағлубиятга учраган "Динамо" ҳам келаси йили Европа лигаси баҳсларида ўйнаш ҳуқуқини қўлга киритиб бўлди. Сабаби, москваликлар премьер-лигада кучли бешликка кира олишди.

Сўнгги тур олдидан уларда ЧЛга йўлланма берувчи иккинчи ўринни қўлга киритиш учун ҳам назарий жиҳатдан имконият бор. Бунинг учун улар сафарда "Кубан"ни мағлуб этишлари, "ЦСКА" ва "Спартак" жамоалари эса очко йўқотишлари шарт.

Динамо - Рубин- 0:1 (0:0)

Гол: Еременко 78, (0:1)

"Динамо": Шунин, Гранат, Рыков, Фернандес, Шитов (Епуряну 63'), Джуджак, Семшов, Самедов, Мисимович (Кокорин 82'), Воронин, Кураньи

"Рубин": Рыжиков, Ансалди, Навас, Шаронов, Кузьмин, Карадениз (Быстров 90+4'), Натхо, Р.Еременко, Рязанцев, Вальдес (Давыдов 90'), Дядюн (Боккетти 87')

 

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 18:24, 09.05.2012.
Ўқилди: 7249 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик