"Вулверхэмптон" футболчиси учун мавсум якунлангани маълум бўлди. Хабарларга кўра, "бўрилар" ҳимоячиси Макс Килман бу мавсумда бошқа майдонга тушмайди. Жамоа устози Бруну Лаже бунга ишора қилди.
24 ёшли марказий ҳимоячи бу мавсумда асосий таркибда 30 марта майдонга тушган. Аммо тўпиғидан олган жароҳати сабаб, мавсумни тўлиқ якунлай олмаслиги маълум бўлди. Килманнинг амалдаги битими 2026 йилга қадар тузилган.