Кириш Регистрация
30/06 00:00 Германия 2-0 Дания
30/06 05:00 Канада 0-0 Чили
30/06 05:00 Аргентина 2-0 Перу
30/06 20:00 Насаф 3-2 Навбаҳор
30/06 20:00 Металлург 1-4 Олимпик
30/06 21:00 Англия 2-1 Словакия
01/07 00:00 Испания 4-1 Грузия
01/07 05:00 Ямайка 0-3 Венесуэла
01/07 05:00 Мексика 0-0 Эквадор
01/07 19:30 Нефтчи - Пахтакор
01/07 21:00 Франция - Бельгия
02/07 00:00 Португалия - Словения
02/07 06:00 АҚШ - Уругвай
02/07 06:00 Боливия - Панама
02/07 21:00 Руминия - Нидерландия
03/07 00:00 Австрия - Туркия

Суперлига. «Сўғдиёна» - «Металлург». Превью

Баҳо:
+ | -

“Сўғдиёна” ва “Металлург” жамоалари бугунгача кучлилар сафида ўзаро 40 та ўйин ўтказган. Ўзаро ўйинларда кичик устунлик жиззахликлар томонида. Улар бунга ўтган йилги ҳар иккала ўйинда ғалаба қозонишгач эришишди: 17 та учрашувда жиззахликлар, 15 тасида бекободликлар зафар қучган. 7 та учрашувда эса  дуранг натижа қайд этилган. Киритилган ва ўтказиб юборилган тўплар фарқи – 55:51, “Сўғдиёна” фойдасига.

Мазкур жамоалар ўртасида қайд этилган энг йирик ҳисоб – 4:0. “Сўғдиёна” 2001 йилди ўз майдонида ҳам, сафарда ҳам бир мартадан шундай ҳисобда зафар қучган. Энг голларга бой ўйин 2014 йили Зоминда бўлган учрашувда кузатилган. Унда дарвозаларга тўққизта тўп киритилган – 5:4.

Жиззахда ўтган сўнгги бешта учрашув натижаси юқоридаги суратда акс этган.



“Сўғдиёна” ҳақида

“Сўғдиёна” футбол клубига 1970 йилда асос солинган. Дастлабки йилларда ДСК (Кўнгилли спорт клуби) номи билан юритилган. 1973-75 йилларда – “Меҳнат”, 1975 йилда – “Жиззах”, 1976-77 йилларда – “Ирригатор”, 1978-81 йилларда – “Бўстон”, 1982-85 йилларда – “Звезда”, 1986-89 йилларда – “Ёшлик” номлари остида мусобақаларда қатнашиб келган. 1990 йилдан “Сўғдиёна” номини олган жамоа миллий чемпионатларимизда турли даражада иштирок этиб келаяпти. Биринчи мавсумда вице-чемпионликка эришган жизахликлар кейинчалик икки марта тўртинчи ўриндан жой олишди. Тўрт марта жамоа кучлилар сафини тарк этиб, ҳар сафар бир йиллик танаффусдан кейин олий лигага қайтган. Жамоанинг битта мавсумда энг кўп гол киритган ўйинчиси Алексей Жданов, 1998 йилги чемпионатда рақиблари дарвозасини 18 марта ишғол этган.

“Сўғдиёна” кучлилар сафида бугунгача 775 та учрашув ўтказган: 268 та ғалаба, 147 та дуранг, 360 та мағлубият. Киритилган ва ўтказиб юборилган голлар нисбати: 976:1235. Жамоанинг миллий чемпионатларимиздаги энг йирик ғалабаси – 10:0 (1992 йил, “Сурхон”). Энг йирик мағлубияти эса – 1:8 (2000 йил, “Дўстлик”), 0:7 (1996 йил –  “Навбаҳор”, 2009 йил – “Нефтчи”, 2015 йил – “Локомотив”).

Манба: https://t.me/metallurguz
Киритилди: 09:20, 30.04.2022.
Ўқилди: 1068 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.