Кириш Регистрация
14/03 00:45 Торино 4-1 Парма
14/03 01:00 Алавес 1-1 Вильярреал
14/03 18:00 Жирона - Атлетик Бильбао
14/03 19:00 Интер - Аталанта
14/03 20:00 Сандерленд - Брайтон
14/03 20:00 Бёрнли - Борнмут
14/03 20:15 Атлетико - Хетафе
14/03 22:00 Наполи - Лечче
14/03 22:30 Челси - Ньюкасл
14/03 22:30 Арсенал - Эвертон
14/03 22:30 Реал Овьедо - Валенсия
15/03 00:45 Удинезе - Ювентус
15/03 01:00 Вест Хэм - Манчестер Сити
15/03 01:00 Реал Мадрид - Эльче
15/03 16:30 Верона - Женоа
15/03 18:00 Мальорка - Эспаньол
15/03 19:00 Ноттингем Форест - Фулхэм
15/03 19:00 Ман. Юнайтед - Астон Вилла
15/03 19:00 Кристал Пэлас - Лидс
15/03 19:00 Пиза - Кальяри
15/03 19:00 Сассуоло - Болонья
15/03 20:15 Барселона - Севилья
15/03 21:30 Ливерпуль - Тоттенхэм
15/03 22:00 Комо - Рома
15/03 22:30 Бетис - Сельта

Россия футболини ривожлантиришнинг 3та варианти ишлаб чиқилди

Баҳо:
+ | -

Россия футбол иттифоқи мамлакат футболини ривожлантириш учун 3та сценарийни ишлаб чиқди. Улар «Европача», «Осиёча» ва «ички» деб номланади. Эслатиб ўтамиз, Россия терма жамоалари ва клублари халқаро мусобақалардан четлатилгани учун РФИ футболни ривожлантиришнинг турли вариантларини кўриб чиқмоқда.

«Европача сценарий»:

Терма жамоалар: санкция бекор қилингунча мунтазам ўртоқлик учрашувларини ўтказиш; бошқа Конфедерациялар шаъфелигидаги халқаро мусобақаларда иштирок этиш ариза бериш (масалан, Эквадорда ўтадиган Америка кубоги-2024да қатнашиш).

Профессионал клублар: Россия клубларининг еврокубоклардаги иштироки тўхтатилган даврини инобатга олиб ички чемпионатда ислоҳот ўтказиш (бўш ўйин кунларини тўлдириш орқали учрашувлар сонини ошириш).

«Осиёча сценарий»:

Бу вариант РФИни УЕФА аъзолигидан чиқиб, Осиё футбол конфедерацияси аъзолигига ўтишни кўзда тутади.

Терма жамоалар: миллий жамоалар ОФК тасарруфидаги мусобақаларда иштирок этади; терма жамоанинг катталар ва ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатлари ва олимпия ўйинларида иштирок этиш имконияти ошади.

Профессионал клублар: ОФК тасарруфидаги мусобақаларда иштирок этади (Осиё чемпионлар лигаси, ОФК кубоги).

«Ички сценарий»

РФИ эътиборни миллий чемпионатни ривожлантириш ва "дўстона" мамлакатлар билан ҳамкорликни ривожлантиришга қаратади.

Терма жамоалар: "дўст" мамлакатлар миллий жамоалари билан ўртоқлик мусобақаларини ўтказиш.

Профессионал клублар: ички чемпионатга "дўст" мамлакатлар клубларини жалб қилиш орқали ислоҳот ўтказиш.

«Биз барча эҳтимолий вариантларини ишлаб чиқяпмиз. Булар ҳозир шунчаки тахмин башоратларга асосланган. Айни пайтда биз УЕФА ва ФИФА аъзоси ҳисобланамиз ҳамда конфедерацияни ўзгартирмоқчи эмасмиз», – дейилади РФИ баёнотида.

Манба: sports.ru
Киритилди: 12:09, 30.04.2022.
Ўқилди: 3758 марта.
Фикрлар: 7 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.