Кириш Регистрация
02/04 18:30 Сўғдиёна 2-2 Қўқон-1912
02/04 19:00 Бунёдкор 2-0 Локомотив
03/04 18:00 Хоразм - Динамо
03/04 19:00 Навбаҳор - Машъал
03/04 20:15 Насаф - Андижон
04/04 00:00 Райо Вальекано - Эльче
04/04 17:00 Пахтакор - ОКМК
04/04 17:00 Реал Сосьедад - Леванте
04/04 18:00 Қизилқум - Нефтчи
04/04 18:00 Сассуоло - Кальяри
04/04 19:15 Сурхон - Бухоро
04/04 19:15 Мальорка - Реал Мадрид
04/04 21:00 Верона - Фиорентина
04/04 21:30 Бетис - Эспаньол
04/04 23:45 Лацио - Парма
05/04 00:00 Атлетико - Барселона

Эртанги ўйинда ЕЧЛнинг Англиядаги тўртинчи вакили аниқ бўлиши мумкин

Баҳо:
+ | -

«Арсенал»га 35 турга келиб очко жуда-жуда зарур бўлиб турибди. Аммо бу галги рақиб осон эмас. «Вест Хэм» эртага Шимолий Лондон вакилини ғарбда меҳмон қилади. Бу мавсум исбот қилдики, энди ҳеч бир жамоа «Вест Хэм» билан баҳсга шунчаки навбатдаги рақиб ва навбатчи ўйин сифатида қарай олмайди. Ҳаммаси ажойиб мураббий Дэвид Мойеснинг шарофати билан рўй бермоқда. Шотландиялик мутахассис 2019 йилнинг декабрида жамоага олиб келинган эди. Айни дамда эса «болғачилар» АПЛда 7 ўринни, ЕЛда эса ярим финални забт этиб турибди. Аммо улар учун ҳам рақиб чакана эмас: Микел Артетанинг ёш ва навқирон тўпчилари саф тортади. Уларнинг мақсади эса ЕЧЛга қайтиш. Бу йўлда «Челси» ва «МЮ» мағлуб этилди. Эндиги навбат эса «Вест Хэм»га.

«Вест Хэм» сўнгги икки ўйинини мағлубият билан якунлади. Дастлаб, «Челси» билан меҳмонда 0-1 ўйнаган бўлса, Европа Лигасининг дастлабки ярим финалида «Айнтрахт»дан ўз майдонида зарба қабул қилиб олди. Аммо доимо Девид Моес мудофаага яхши эътибор берадиган мутахассис саналади. У учталик ёки тўртталик ҳимоячи орқали исталган рақибга муаммо туғдириши мумкин. Жамоада таянч ярим ҳимоячилари ҳамда чуқур мудофаадагилар билан яхши боғлиқлик бор. Шу сабабдан қарши томон вакиллари «Вест Хэм» дарвозасига қадар ўта зич тўсиқни енгиб ўтишлари керак бўлади. Бу иш эса «Арсенал» учун осон бўлмаслиги аниқ.

Микель Артета «Арсенал»га энди тайинланган пайти кўрсатиб қўйган эдики, унинг жамоаси асосан ҳужум учун мослаштирилади. Шу сабаб биринчиларданоқ Унаи Эмери пайтида қурилган тизимни бузиб ташлади. Чунки у даврдаги футболчилар ҳужумкорликка жавоб бериши қийин эди. Айнан шу нарса жамоада айрим «носозлик»ликларни келтириб чиқарди. Клуб кутилмаганда мағлубиятлар ботқоғига ботиб қолди. «Арсенал» мухлислари эса умидсизлангандан умидсизланиб борарди. Ҳа, жараён режалаштирилган эди, аммо осон кечадиган иш эмасди. Ҳатто бугун ҳам жараёнларни тўлиқ якунланган дея олмаймиз. Аммо тезкор ҳужумга ўтиш амалиёти «Арсенал» футболчилари ҳаракатида кўзга ташлана бошлади. Буни ёрқин мисолини 1 январь куни Emirates'да ўтган «Манчестер Сити»га қарши баҳсда гувоҳ бўлдик.
Энди эса «Вест Хэм»га қарши ҳам катта куч сарф этилиши керак. Артета учун рақиб қўрғонини ёриб ўтиш анча қийин бўлади. Шу сабаб жамоа «Вест Хэм» ҳимоясини тамғалаши, яъни қуршаб олиб бўлсада, ундан ўтиши керак.

Микель Артетанинг бошловчи ўн бирлиги учун Такехиро Томиясу каби асосий таркиб футболчилари зарур. Гранит Жака эса аллақачон рад қилиб бўлмас аъзо ва унинг иши ўта муҳимдир.


«Арсенал» рақиб дарвозаси олдида юқори хавфли жамоага айланиб улгурган. Бу хавф асосан майдоннинг ўнг қанотида ҳаракат қилувчи Букайо Сака ёрдамида юзага келтирилади. Шунингдек, Мартин Эдегорнинг функционал вазифаси ҳам жуда керак. Бу икки ҳужумкор футболчилар юқори техника ва креатив ҳужум ғояларига эгадир. Шу сабаб Дэвид Мойес ўз шогирдларига айнан уларни алоҳида кузатишни буюради. Хуллас, эртанги дерби ҳар доимгисидан қизиқроқ бўлади. Юқори амбитсийга эга «Арсенал» билан Еврокубоклардан умид узолмаётган «Вест Хэм»нинг ўйинини кўриш исталган мухлисга завқ бериши тайин.


Ушбу учрашув 1 май куни Тошкент вақти билан соат 20:30да старт олиши белгиланган.

 


ИСМАТОВ Ж.

Манба: thesun.co.uk
Киритилди: 22:44, 30.04.2022.
Ўқилди: 2704 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

"Барселона" 11 нафар футболчиси билан хайрлашиши мумкин [4504]

Ламин Ямаль маош борасида Килиан Мбаппени қарийб тўрт баробарга ортда қолдириши мумкин, агар... [4387]

Аёллар ўртасидаги ЕЧЛ. «Барселона» «Реал»ни шармандали тарзда турнирдан чиқариб юборди (Видеошарҳ) [2519]

Ла Лиганинг энг кўп маош олувчи юлдузлари эълон қилинди! [2379]

Месси ЖЧ-2026 да иштирок этмаслиги мумкин [2283]

Англияда ким энг кўп маош олади? Футболчилар ва мураббийлар рўйхати [1922]

Килиан Мбаппе ижтимоий тармоқларда танқидлар остида: У Н’Голо Кантега нисбатан ҳурматсизлик қилдими? (+Видео) [1873]

Элдор Шомуродов ўзбекистонлик футболчилар нима учун РПЛда камайганини тушунтирди [1610]

«Реал Мадрид»нинг шорт-листидан 7 нафар ярим ҳимоячи ўрин олган [1595]

Холанд «Барселона» учун кутишга тайёр: У агентига музокараларни тўхтатишни буюрди [1583]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик