Кириш Регистрация
14/11 05:00 Уругвай - Колумбия
14/11 05:00 Перу - Чили
14/11 14:10 Австралия 0-0 Саудия Арабистони
14/11 17:00 КХДР 2-3 Эрон
14/11 19:00 Баҳрайн 0-1 Хитой
14/11 19:00 Кувайт 1-3 Жанубий Корея
14/11 21:00 Уммон 1-0 Фаластин
14/11 21:15 Ироқ 0-0 Иордания
14/11 21:15 Қатар 3-2 Ўзбекистон
14/11 21:15 БАА 3-0 Қирғизистон
15/11 02:00 Венесуэла - Бразилия
15/11 04:30 Парагвай - Аргентина
15/11 05:00 Эквадор - Боливия
15/11 17:00 Индонезия - Япония

Греция терма жамоаси мураббийи "Андижон"ни "Турон" устидан қўлга киритилган ғалаба билан табриклади

Баҳо:
+ | -

“Андижон” клуби ҳар томонлама ривожланиш режаси асосида ўз йўналишини танлаб олган. Фақат барчасига бирданига эмас, босқичма-босқич эришиб борилади.

Клубнинг ривожланиш стратегиясида “Андижон” имиджини ошириш ҳам муҳим вазифалардан бири ҳисобланади. Шу мақсадда клуб матбуот хизмати томонидан “Юлдузлар биз ҳақимизда” рукни ҳам бежизга жорий этилмаган.

Охирги пайтлардаги ўзаро изланишларимиз натижасида жамоамизни энди хорижда ҳам таний бошлаяптилар. Шунга яраша “Андижон” клубининг дўстлари ҳам ортиб бормоқда.

Жамоамизнинг “Турон” майдонида қўлга киритган ғалабаси айрим чет эллик мутахассисларнинг ҳам эътиборини тортди. Жумладан, испаниялик 37 ёшли мутахассис Херард Нус Гасанова “Андижон”ни кузатмоқда.

У мураббийлик фаолияти мобайнида “Ливерпуль” академияси (Англия), “Брайтон” академияси (Англия), “Чоннам Драгонс” (Жанубий Корея), “Мельбурн” (Австралия), “Эльче” (Испания), “Райо Вальекано” (Испания), “Иртиш” (Қозоғистон), “Краснодар” (Россия) сингари клубларда ишлаган.

Бугунги кунда Греция миллий терма жамоаси мураббийлар штабида фаолият кўрсатяпти. Терма жамоага таниқли мутахассис Густаво Пойет бош мураббийлик қиляпти ва Херард Нус Гасанова унинг биринчи ёрдамчиси ҳисобланади.

Айнан мазкур мутахассис “Андижон” жамоамиз ҳақида ўзининг
билганларини айтди.

- “Андижон”ни қўлга киритган муҳим ғалабаси билан табриклайман. Сизларга клубнинг танлаган лойиҳасида омад тилайман. Ишонаманки, яхши иш тажрибасига ва ажойиб режага эга мутахассислар бу клубни янада омадли ҳамда муваффақиятга эришадиган жамоага айлантира оладилар.

“Андижон”нинг ўйинларини яқиндан кузатиб боряпман. Бу клубга энг яхши тилакларимни билдираман. Келгуси учрашувларда ҳам ижобий натижа қайд этишларини истайман.

Суперлигага қайтиш учун жамоадагилар қаттиқ ишлашаётганини биламан. Бу табиий ҳолат. Чунки улар ўзбек футболининг энг юқори поғоналарида бўлишни хоҳлашади.

“Андижон”да кўп жамоаларда бўлмаган нарса – яъни, жуда ажойиб мухлислари бор. Бундай ишқибозлар билан биргаликда кўп нарсаларга эришса бўлади.

Ҳозирги вазиятдан келиб чиқиб айтадиган бўлсак, Ўзбекистон Кубоги мусобақасида ҳам курашни давом эттираётганининг ўзи яхши ҳолат. Келгусида ҳам жамоа ўйинларини кузатишда давом этаман. Яна қайтараман: “Андижон”га энг яхши тилакларимни билдираман, - дейди испаниялик мураббий.

Манба: "Андижон" матбуот хизмати
Киритилди: 00:11, 01.05.2022.
Ўқилди: 2656 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.