Кириш Регистрация
28/12 00:30 Брайтон 0-0 Брентфорд
28/12 01:15 Арсенал 1-0 Ипсвич
28/12 19:00 Эмполи 1-2 Женоа
28/12 19:00 Парма 2-1 Монца
28/12 22:00 Кальяри 0-3 Интер
29/12 00:45 Лацио 1-1 Аталанта
29/12 16:30 Удинезе - Торино
29/12 19:00 Наполи - Венеция
29/12 19:30 Лестер - Манчестер Сити
29/12 20:00 Тоттенхэм - Вулверхэмптон
29/12 20:00 Кристал Пэлас - Саутгемптон
29/12 20:00 Эвертон - Ноттингем Форест
29/12 20:00 Фулхэм - Борнмут
29/12 22:00 Ювентус - Фиорентина
29/12 22:15 Вест Хэм - Ливерпуль
30/12 00:45 Милан - Рома
30/12 22:30 Комо - Лечче

Анчелотти янги тарих яратди. Буни қандай ва қайси клублар билан амалга оширган?

Баҳо:
+ | -

Карло Анчелотти тарихда биринчи бўлиб барча бешта чемпионликни қўлга киритган мураббийга айланди

«Реал Мадрид» яна Испания чемпионлигини қўлга киритди ва унинг мураббийи тарихга кирди. Карло Анчелотти биринчи бўлиб Европанинг топ-5 лигаларида (АПЛ, А серия, Ла Лига, Бундеслига, Лига—1) ғолиб чиқди ва ўзига хос натижани қайд этди. Шу сабаб бугун италиялик мутахассис қачон ва қайси жамоа билан бу турнирларда ғолиб чиққанини эслаймиз.

«Милан»,Италия 2003/2004 йилги мавсум

Анчелотти 2001 йилдан 2009 йилгача «Милан»ни бошқарган. Бу даврда у бор йўғи бир марта чемпионликни қўлга киритди, лекин икки марта Чемпионлар лигасида ғолиб чиқди. Ўша мавсум ҳақида баъзи фактлар:

  • —   Мавсум бошланишидан олдин «Милан» Италия Суперкубоги учун кечган ўйинда «Ювентус»га мағлуб бўлган. Учрашув АҚШда бўлиб ўтди ва 1:1 ҳисоби билан якунланди (голлар Давид Трезеге ва Андреа Пирло томонидан киритилган), пенальтилар сериясида эса омад туринликлар томонида бўлди;
  • —   2003 йил август ойи охирида «Милан» УЕФА Суперкубогини қўлга киритди. Андрий Шевченконинг голи эвазига Жозе Моуриньо бошчилигидаги «Порту»ни мағлуб этилди (1:0);
  • —   «Милан» энг яқин таъқибчиси «Рома»ни 11 очкога ортда қолдириб, А серияда ғалаба қозонди;
  • —   Бутун мавсум давомида «Милан» Италия чемпионатида атиги икки марта мағлуб бўлди - «Удинезе» ва «Режина» (бир хил 1:2 ҳисобида);
  • —   Чемпионат давомида «россонерилар» иккита ажойиб мағлубиятсиз серия намойиш этган (12 ва 19 ўйин);
  • —   Айнан 2004 йилда «Милан» Чемпионлар лигасининг чорак финалида «Депортиво»дан йирик мағлубиятга учраган эди. Дастлабки баҳсда 4:1 ҳисобида зафар қучган «қизил-қоралар» Испанияда қақшатқич зарба қабул қилди – 0:4;
  • —   «Милан»нинг А сериядаги 1 мавсум ичидаги энг яхши тўпурарлари: Андрий Шевченко - 24 гол, Йон Дал Томассон - 12, Кака - 10. Украиналик ҳужумчи якунда А серияда мавсумнинг энг яхши тўпурарига айланди;
  • —   Бу А серияда 18 та жамоа иштирок этган сўнгги мавсум эди. Кейинги йили уларнинг сони 20 тага етди.

2004/2005 йилги мавсумда «Милан» иккинчи ўринни эгаллади ва кейинчалик Карло билан учинчи ўриндан юқорига кўтарилмади. 2009 йилда чемпионатнинг сўнгги турида «Фиорентина»ни 2:0 ҳисобида мағлуб этганидан тахминан бир соат ўтиб Анчелотти клубдаги фаолиятини якунлаганини эълон қилди.

«Челси»,Англия 2009/2010 йилги мавсум

Карло «Челси»да«Милан»даги вақтдан анча кам мураббийлик қилган. У 2009 йилда Гус Хиддинкнинг ўрнига келган, икки йилдан сўнг кетган. Италияликнинг Англиядаги фаолияти ҳақида бир нечта фактлар:

  1. —   «Челси» лигада «Манчестер Юнайтед»дан атиги бир очко кўп тўплаб ғолиб чиқди;
  2. —   Лондонликлар мавсумни кетма-кет олтита ғалаба билан бошлашди. Бу жамоанинг ўша мавсумдаги энг узоқ серияси;
  3. —   Анчелотти жамоаси олти мағлубиятининг беш мартаси бошқа майдонларда бўлди. «Манчестер Сити» «Стэмфорд Бриж»да «Челси»ни мағлуб этган ягона клубдир;
  4. —   «Челси» Чемпионлар лигасининг гуруҳ босқичидан муваффақиятли ўтди, шундан сўнг плей-оффнинг биринчи босқичида «Интер»га мағлуб бўлди. Жозе Моуриньо бошчилигидаги Италия жамоаси рақибни икки марта минимал ҳисобда мағлуб этди (2:1, 1:0);
  5. —   «Челси»нинг Премьер-лигадаги энг яхши тўпурарлари: Дидье Дрогба - 29 гол, Фрэнк Лэмпард - 22, Флорент Малуда - 12. Дрогба «Манчестер Юнайтед» ҳужумчиси Уэйн Рунидан 3 та гол ортда қолдириб, лиганинг энг яхши тўпурарига айланди;
  6. —   Лэмпард 14 та голли узатма билан Премьер-лиганинг мавсумнинг энг яхши ассистенти бўлди. Дрогба 10 голли узатма билан рўйхатда тўртинчи ўринни эгаллаган;
  7. —   «Челси» мавсумни 103 та гол билан якунлади. Ўша мавсум Премьер-лиганинг бошқа ҳеч бир жамоаси 90та голлик маррани забт этолмади.

2011 йилнинг май ойида Анчелотти «Челси» бош мураббийлигидан бўшатилди. Foot Mercato хабарига кўра, клуб италиялик мураббийга 6 миллион фунт жарима тўлаган.Лондонликлар 2010/2011 йилги мавсумни АПЛда иккинчи ўринда якунлаган.

«ПСЖ»,Франция 2012/2013 йилги мавсум

Анчелотти 2011 йилдан 2013 йилгача Парижда ишлаган, бироқ бир ярим мавсумда жамоа билан фақат битта соврин ютган. Аввалига «ПСЖ» чемпионлик учун курашда «Монпелье»га ютқазган бўлса, орадан бир йил ўтиб ғалабага эришди.Парижликлар энг яқин таъқибчи («Марсель»)дан 11 очкога олдинда эди:

  1. —   «ПСЖ» чемпионатда беш марта мағлубият аламини тотиб кўрди, улардан учтаси турнир жадвалининг қуйи ярмида жойлашган жамоалардан («Ренн», «Реймс», «Сошо»).
  2. —   бошқа турнирларда пойтахт клубининг омади келмади. Чемпионлар лигасида 1/4 финалда «Барса»га меҳмондаги голлар қоидасига кўра, Франция кубоги ва Франция лига кубогида пенальтилар сериясида мағлуб бўлди.
  3. —   Златан Ибраҳимович нафақат клубнинг, балки бутун Франция чемпионатининг энг яхши тўпурарига айланди. Швед футболчиси ўша мавсумда 30 та гол урди.
  4. —   2012/2013 йилги мавсум Дэвид Бекхэмнинг фаолиятидаги охиргиси бўлди. «ПСЖ» ярим ҳимоячиси футболчилик фаолиятини якунлади ва мавсумнинг сўнгги уй учрашуви доирасидаги «Брест»га қарши баҳсни(3:1) сардорлик боғичида ўтказди. 

2013 йил май ойида Анчелотти «ПСЖ» раҳбариятидан клубни тарк этишни сўради. Бироздан сўнг у «Реал»га ўтади ва у ерда кейинги икки мавсум ишлади. Унинг қўл остида Мадрид клуби Чемпионлар лигаси, УЕФА Суперкубоги, клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати, Қирол кубоги ва Суперкубогини қўлга киритади. Аммо Ла Лигадағалаба қозонишнингиложи бўлмади.

«Бавария»,Германия 2016/2017 йилги мавсум

«Реал Мадрид»Анчелоттини Жозе Моуриньога, «Бавария»да эса Хосеп Гвардиолани Анчелоттига алмаштирди.

  1. —   «Бавария» ўша мавсум рақибга бирорта ҳам имконият қолдирмади. Якуний турнир жадвалида Мюнхен суперклуби энг яқин таъқибчи («Лейпциг»)дан 15 очкога олдинда эди.
  2. —   Бундеслигадаги бутун мавсум давомида жамоа бор-йўғи икки марта мағлуб бўлди - иккаласи ҳам сафарда. Ўз майдонида «Бавария» атиги 8 очко йўқотди.
  3. —   Мюнхенликлар декабрдан мартгача кучли ўйнади ва 15 ўйиндан иборат мағлубиятсиз сериясини намойиш этди.
  4. —   Роберт Левандовски 30 та гол билан жамоанинг энг яхши тўпурари бўлди. Аммо лиганинг энг яхши тўпурари учун совринни Дортмунднинг «Боруссия» клуби футболчиси Пьер-Эмерик Обамеянг (31 гол) олди.
  5. —   Чемпионлар лигасида 1/4 финалда «Реал»га мағлуб бўлган «Бавария» Германия кубоги ярим финалида Дортмунднинг «Боруссия»сига имкониятни бой берди. Мавсум бошланишидан олдин «Бавария» Дортмунд клубини мағлуб этиб, мамлакат Суперкубогини қўлга киритди.
  6. —   2017 йилнинг сентябрида Анчелотти «Бавария» бош мураббийлигидан бўшатилди. Тажрибали мутахассис кийим алмаштириш хонасиданазоратни йўқотгани хабар қилинганди. Бир неча жамоа футболчилари дарҳол италиялик мураббийнинг истеъфосини ёқлашди. 

«Реал Мадрид»,Испания 2021/2022 мавсум

2021 йил 1 июнь куни Карло «Реал Мадрид»га қайтди. «Бавария»дан кетганидан кейин у «Наполи» ва «Эвертон»да ишлаган, аммо катта муваффақиятларга эриша олмади. Мадридга қайтгандан кейинги биринчи мавсумдаёқ мураббий ғалаба қозонди ва ниҳоят у ўзининг ноёб коллекциясида етишмаётган кубокни қўлга киритди.

  1. —   «Реал Мадрид» 13-турдан сўнг ниҳоят пешқадамликни қўлга киритди ва шу кундан бошлаб ҳеч кимга биринчи ўриннибермади.
  2. —   Анчелотти жамоаси чемпионатда ҳеч қачон учинчи ўриндан пастга тушмаган.
  3. —   «Реал Мадрид» Ла Лигада бор йўғи учта мағлубият аламини тотиб кўрди. Улар Мадридда фақат «Барселона»га мағлуб бўлди - 0:4.
  4. —   Жамоа 11 ўйинлик мағлубиятсиз серияси билан 2021 йилни якунлади. Ушбу сегмент кетма-кет еттита ғалабани ўз ичига олди.
  5. —   «Реал Мадрид» жорий мавсумда Лигада 73 та гол урди. Бир йил олдин 70 та, 2018/2019 йилги чемпионатда эса 63 та бўлган.
  6. —   Карим Бензема фаолиятидаги энг яхши мавсумни ўтказмоқда. У аллақачон Ла Лигада 26 та, Чемпионлар Лигасида эса 14 та гол урган. Француз ҳеч қачон бу турнирларда бунчалик сермаҳсул бўлмаган ва у ҳали ҳам шахсий рекордларини яхшилаш имкониятига эга.
  7. —   Бензема нафақат ҳужумни мукаммал якунлайди, балки шерикларига ҳам ажойиб ёрдам беради. У ҳозиргача 11 та голли узатма амалга оширди ва бу кўрсаткич бўйича у Винисиусдан (12 та голли узатма) ортда қолмоқда.

Таққослаш учун: Хосеп Гвардиола учта топ чемпионатда (Испания, Германия, Англия), Жозе Моуриньо учта (Италия, Англия, Испания), Юрген Клопп иккита (Германия, Англия) ғалабасига эришган. Тўғри, уларнинг ҳеч бири Анчелоттидан фарқли равишда барча топ-чемпионатларда ишламаган.

Манба: Championat.com
Киритилди: 13:11, 01.05.2022.
Ўқилди: 5564 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.