Кириш Регистрация
14/05 00:00 Астон Вилла 3-3 Ливерпуль
14/05 00:00 Барселона 2-0 Реал Сосьедад
14/05 19:00 Локомотив 0-2 ОКМК
14/05 22:30 Осасуна 1-1 Мальорка
15/05 00:00 Тоттенхэм 0-2 Манчестер Сити
15/05 00:30 Реал Мадрид 5-0 Алавес
15/05 01:00 Жирона 0-1 Вильярреал
15/05 22:30 Севилья - Кадис
15/05 22:30 Райо Вальекано - Гранада
15/05 23:45 Брайтон - Челси
16/05 00:00 Ман. Юнайтед - Ньюкасл
16/05 00:00 Реймс - Марсель
16/05 00:00 Ницца - ПСЖ
16/05 01:00 Сельта - Атлетик Бильбао
16/05 01:00 Хетафе - Атлетико
16/05 22:30 Лас-Пальмас - Бетис

Бугун Мессининг «Барселона» сафида киритган илк голига 17 йил бўлди (видео)

Баҳо:
+ | -

Бундан роппа-роса 17 йил муқаддам, 2005 йилнинг 1 май куни аргентиналик ҳужумчи Лионель Месси «Барселона» сафидаги илк голини урган эди. У «Албасете» билан учрашувнинг сўнгги дақиқаларида майдонга тушди ва Роналдиньонинг узатмасидан сўнг дебют голини киритди. «Кўк-анорранглилар» сафида биринчи голини урганда Месси атиги 17 ёшда эди.

Эътиборлиси, «Албасете» билан ўйинда Месси иккита гол урган бўлса-да, аргентиналик футболчининг голларидан бири офсайд туфайли ҳисобга олинмади.

Эслатиб ўтамиз, Месси 2005 йилдан 2021 йилгача «Барселона»нинг асосий жамоасида ўйнаган. Шундан сўнг аргентиналик футболчи Париж клубига кўчиб ўтди. 34 ёшли ҳужумчи эркин агент сифатида француз клуби футболчисига айланди. Жорий мавсумда аргентиналик ҳужумчи барча мусобақаларда 30 та ўйинда майдонга тушиб, 9 та гол ва 13 та голли узатмани амалга оширди.

Месси ва «ПСЖ» ўртасидаги келишув келаси мавсум охиригача амал қилади. Трансфермаркт портали футболчининг қийматини 60 миллион еврога баҳолаган.

Киритилди: 14:43, 01.05.2022.
Ўқилди: 2448 марта.
Фикрлар: 6 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.