Кириш Регистрация
18/05 19:00 Қизилқум 2-4 Олимпик
18/05 19:00 Андижон 1-1 Металлург
18/05 21:00 Лечче 0-2 Аталанта
18/05 23:45 Торино 3-1 Милан
19/05 00:00 Алавес 1-0 Хетафе
19/05 15:30 Сассуоло - Кальяри
19/05 18:00 Монца - Фрозиноне
19/05 18:00 Удинезе - Эмполи
19/05 20:00 Манчестер Сити - Вест Хэм
19/05 20:00 Шеффилд Юнайтед - Тоттенхэм
19/05 20:00 Арсенал - Эвертон
19/05 20:00 Брентфорд - Ньюкасл
19/05 20:00 Брайтон - Ман. Юнайтед
19/05 20:00 Бёрнли - Ноттингем Форест
19/05 20:00 Челси - Борнмут
19/05 20:00 Кристал Пэлас - Астон Вилла
19/05 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
19/05 20:00 Лутон - Фулхэм
19/05 21:00 Интер - Лацио
19/05 22:00 Валенсия - Жирона
19/05 22:00 Вильярреал - Реал Мадрид
19/05 22:00 Атлетик Бильбао - Севилья
19/05 22:00 Атлетико - Осасуна
19/05 22:00 Барселона - Райо Вальекано
19/05 22:00 Бетис - Реал Сосьедад
19/05 22:00 Кадис - Лас-Пальмас
19/05 22:00 Мальорка - Альмерия
19/05 22:00 Гранада - Сельта
19/05 23:45 Рома - Женоа
20/05 00:00 Лорьян - Клермон
20/05 00:00 Монако - Нант
20/05 00:00 Лилль - Ницца
20/05 00:00 Лион - Страсбур
20/05 00:00 Реймс - Ренн
20/05 00:00 Ланс - Монпелье
20/05 00:00 Тулуза - Брест
20/05 00:00 Гавр - Марсель
20/05 00:00 Метц - ПСЖ
20/05 21:30 Салернитана - Верона
20/05 23:45 Болонья - Ювентус

«Сен энг буюк футбол ўқитувчисисан» — энг таъсирчан сўзлар Райолага аталади

Баҳо:
+ | -
Бўлим: ЕВРОПА

"Менинг агентим, энг яхши дўстим ва оилам аъзоси"

Футболчилар Райола билан хайрлашмоқда. Юракдан чиққан сўзлар эса ҳар доим таъсирли бўлган.

30 апрель куни дунёдаги энг машҳур агентлардан бири Мино Райола оламдан ўтди.
Райола мижозлиги остида Златан Ибраҳимович, Поль Погба, Эрлинг Холанд, Генрих Мхитарян, Жанлуижи Доннарумма, Маттейс де Лигт ва Марко Верратти каби катта футбол юлдузлари фаолият олиб борар эди. Минонинг мижози бўлган кўплаб ўйинчилар ижтимоий тармоқларда агентига илиқ сўзлар қолдиришди. Қуйида буларни эътиборингизга ҳавола этамиз.

"Энг яхши" деган таъриф билан Холанд Райола ёнида суратга тушмоқда. Энг умидли футболчининг келажаги айнан шу инсонга боғлиқ эди. Энди эса нималар бўлиши барчага бирдек қизиқ.

Верратти Минонинг 2020 йилдаги энг яхши агент мукофоти билан олинган сурати ёнига “Буюк Мино” деб ёзиб қолдирди.

"Рома" етакчиларидан бири Генрих Мхитарян жуда таъсирли хабар қолдирди: “Менинг агентим, энг яқин дўстим ва оилам – мен сени соғинаман. Сен доимо биз билан билансан".

Энг батафсил постни “Наполи” вингери Ирвинг Лосано ёзиб қолдирди:

“Мен сендан кўп нарсани ўрганиш бахтига муяссар бўлдим. Сен энг буюк футбол ўқитувчисисан. Сен билан учрашиш ҳаётимдаги энг яхши лаҳзалардан бири бўлди. Ўзаро суҳбатларимизни ҳеч қачон унутмайман. Оғриқлар ўткинчи бўлади: бир кун мен уни енггаман ва у йўқолади. Аммо сенинг хотиранг абадий қолади. Мен сени соғинишдан тўхтамайман. Ҳаммаси учун раҳмат. Тинчлан Мино Раёла, ухла, орзу қил ва мени кут - биз ҳали иккинчи бўлимни ўйнашимиз керак".

“Интер”нинг голландиялик ҳимоячиси Днзел Дюмфрис воқеадан четда турмади: “Мино, ҳаммаси учун раҳмат. Фидойилик, меҳнатсеварлик, ақл-заковат ва илиқлик таҳсинига сазоворсан. Биз сени ҳеч қачон унутмаймиз! Сен ўзига хос инсонсан".

Ҳалигача ишонмаяпман. Сен мени кўчадан олиб келиб, меҳр бердинг ва кўп ҳаётий тамойилларни ўргатдинг. Қаерда бўлсанг ҳам доим юрагимда бўласан. Тинчлан, катта хўжайин", - дейди "Ювентус" ҳужумчиси Мойзе Кин.

Марио Балотелли ҳам агентга ҳурматли сўзларни қолдирди: “Сен ҳаётда ҳам, футболда ҳам доим мен билан бирга бўлгансан. Сенинг танбеҳларинг, маслаҳатларинг ва ҳазилларинг мен билан қолади. Мен сени иккинчи отамдек севардим ва доим севиб қоламан. Биламан, сен доимо бизнинг ҳаётимизда бўласан. Яхши саёҳат, Мино".

Киритилди: 07:36, 02.05.2022.
Ўқилди: 2442 марта.
Фикрлар: 12 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.