"Рома" ўз майдонида "Болонья" билан дурангни ушлаб қолди (42 % вақт мобайнида тўпга эгалик қилиб, яққол вазиятлар борасида 1:3 қайд этиб 0:0 ҳисобида дуранг ўйнади). Оқибатда клуб Чемпионлар лигаси йўлланмаси учун математик имкониятни ҳам йўқотди.
Шундай бўлмоқдаки, Жозе Моуриньо маошлар ҳажми бўйича чемпионатда учинчи ўринда турувчи клубни қабул қилиб, қўшимчасига 113 млн евро сарфлаб (бошқа исталган клубдан 40 млн кўпроқ) ЧЛдан четда қолмоқда. Энди энг яхши якунда "Рома" 5-ўринни қўлга киритиши, энг ёмон оқибатда эса 8-ўринга тушиб кетиши мумкин.
Бу фактларни эслаб қолинг. Улар португалиялик пиар устаси Конференциялар лигаси яримфинали/финали оламшумул муваффақият эканини тушунтира бошлагач керак бўлади.
Вадим Лукомский