"Милан" ярим ҳимоячиси Франк Кессиэ янги мавсумни "Барселона" сафида ўтказади, дея хабар берди Mundo Deportivo.
Манбага кўра, "Барселона" 25 ёшли ивуарлик футболчи билан 2022 йилнинг 1 июлидан кучга кирадиган шартнома борасида келишиб олган.
Кессиэ эркин агент мақомида каталонияликлар сафига бориб қўшилади.
Жорий мавсумда ярим ҳимоячи барча мусобақаларда 36та ўйинда майдонга тушиб, 6та гол ва битта голли узатмани амалга оширди.
Унинг бозор қиймати 45 миллион еврога баҳоланмоқда.