Кириш Регистрация
26/12 17:30 Манчестер Сити 1-1 Эвертон
26/12 20:00 Борнмут 0-0 Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси 1-2 Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл 3-0 Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест 1-0 Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон 0-1 Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед
27/12 01:00 Ливерпуль - Лестер

Англия премьер-лигасида келаси мавсумда видеотакрорлардан фойдаланиш фикридан воз кечилди

Баҳо:
+ | -

Эсингизда бўлса, бундан бир қанча вақт муқадда Англия Футбол Ассоцияцияси премьер-лига баҳсларида баҳсли вазиятларни олдини олиш учун қўлланиладиган техникалардан фойдаланишга қарши эмаслигини ва 2012-13 йилги мавсумдан бошлаб видетакрорларни жорий қилишни мақсад қилганини айтган эди.

Аммо. бугун Англия премьер-лигаси бош директори Ричард Скадэмор келаси мавсумда премьер-лига видетакрорлардан фойдаланиш фикридан воз кечганини айтиб ўтди.

"Биз футболда баҳсли вазиятларни олдини олишга қаратилган ҳар қандай ғоя ва техникаларни мақуллаймиз. Аммо айни чоғда, буни премьер-лига баҳсларида табдиқ этишга тайёр эмасмиз", дейди премьер-лига бош директори ВВС билан суҳбатда.

"ФИФА ҳали ушбу техникани маъқуллаганича йўқ. Маъқулланган тақдирда ҳам уни синовдан ўтказиш учун вақт кетади. Қисқа суръатларда уни синовдан ўтказиб, уни тасдиқлашга вақтимиз етмайди. Чунки премьер-лига баҳслари тез фурсатда бошланади", дея Скадеморнинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда ВВС.

Эслатиб ўтамиз, ФИФА баҳсли вазиятларни олдини олишга қаратилган видеотакрорлардан фойдаланиш масаласини июль ойида кўриб чиқади ва ўз қарорини эълон қилади.

Манба: www.sports.ru
Киритилди: 19:56, 10.05.2012.
Ўқилди: 5717 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.