Кириш Регистрация
07/02 00:45 Верона 0-0 Пиза
07/02 01:00 Лидс 3-1 Ноттингем Форест
07/02 01:00 Сельта 1-2 Осасуна
07/02 17:00 Индонезия - Эрон
07/02 17:30 Ман. Юнайтед 2-0 Тоттенхэм
07/02 18:00 Райо Вальекано - Реал Овьедо
07/02 20:00 Борнмут - Астон Вилла
07/02 20:00 Арсенал - Сандерленд
07/02 20:00 Бёрнли - Вест Хэм
07/02 20:00 Фулхэм - Эвертон
07/02 20:00 Вулверхэмптон - Челси
07/02 20:15 Барселона - Мальорка
07/02 22:00 Женоа - Наполи
07/02 22:30 Ньюкасл - Брентфорд
07/02 22:30 Севилья - Жирона
08/02 00:45 Фиорентина - Торино
08/02 01:00 Реал Сосьедад - Эльче
08/02 16:30 Болонья - Парма
08/02 18:00 Алавес - Хетафе
08/02 19:00 Лечче - Удинезе
08/02 19:00 Брайтон - Кристал Пэлас
08/02 20:15 Атлетик Бильбао - Леванте
08/02 21:30 Ливерпуль - Манчестер Сити
08/02 22:00 Сассуоло - Интер
08/02 22:30 Атлетико - Бетис

«Андижон» апрель ойида қандай кўрсаткичларни қайд этди?

Баҳо:
+ | -

Апрелни якунлаб, май ойига ҳам кириб келдик. “Андижон” жамоамизнинг ўтган ойдаги статистик рақамлари қандай бўлди? Қуйида шу хусусида сўз юритамиз.

“Бургутлар” ҳаммаси бўлиб тўртта расмий ўйинда майдонга тушишди. Иккитаси про лига ва яна иккитаси Ўзбекистон Кубоги доирасига тўғри келди. Унда қуйидаги натижалар қайд этилди:

“Ғиждувон” – “Андижон” – 1:1
“Янгиер” – “Андижон” – 1:3
“Андижон” – “Сўғдиёна” – 1:1
“Турон” – “Андижон” – 1:2.

Шунингдек, “Арал Самали”га қарши Кубок баҳсидаги ўйинга жамоа молиявий муаммо туфайли бора олмагани учун техник мағлубият ёзилди. Бироқ унгача андижонликлар бир ғалаба ва бир дуранг қайд этгани туфайли гуруҳда 2-ўрин билан 1/8 финалга йўл олди, қуръа натижасига кўра, “Андижон” кейинги босқичда “Турон”ни қабул қилади.

4 та ўйинда футболчилар рақиб дарвозасига 7 та гол уришди ва ўз дарвозасидан 4 та тўп ўтказишди. Шаҳбоз Эркинов апрель ойида 2 та гол урди ва ҳар иккисини пенальти орқали амалга оширди. Шунингдек, Фарҳод Соҳибжонов, Шерзод Эсонов, Муҳаммадкарим Тоиров, Богдан Милич ва Илдар Маматказин ҳам ўз ҳисобларига биттадан гол ёзиб қўйишди.

Умуман олганда, голларнинг 4 таси биринчи бўлимда киритилган бўлса, қолган 3 таси иккинчи бўлимга тўғри келди.

Апрель ойида "Андижон" дарвозаси томон битта пенальти белгиланди. Ўз навбатида жамоа икки бор шу ишни бажарди. “Сўғдиёга”га қарши беллашувда Шохруз Норхоновнинг 11 метрлик нуқтадан йўллаган зарбасини Хуршид Ходжаев бартараф этди. Шаҳбоз Эркинов эса “Янгиер” ва “Турон” дарвозаларига айнан пенальтидан гол урди.

4 та ўйинда жами 9 нафар футболчи сариқ карточка билан “сийланди”. Шу билан бирга клуб 1 та қизил карточкага ҳам “эга бўлди”. Куни кеча “Турон”га қарши баҳсда ярим ҳимоячи Муҳаммадкарим Тоиров иккинчи сариқ карточка туфайли майдондан четлатилди. Аҳмаджон Анваров, Горон Милочко, Владимир Бубанья (2 марта), Маликшоҳ Расулов, Илҳом Алижонов (2 марта), Шаҳбоз Эркинов ва Муҳаммадкарим Тоиров сариқ карточкалар билан жазоланди.

“Бобур Арена”да томошабинлар ташрифи ҳам аста-секин кўтариляпти. Масалан, “Сўғдиёна” билан ўйинни 2952 нафар мухлис стадиондан кузатди ва бу рақам ҳозиргача энг юқори кўрсаткич бўлиб турибди. Сафарда “Турон” майдонидаги баҳсда эса жамоамизни 500 дан зиёд ишқибозлар бевосита стадионда қўллаб-қувватлашди.

“Андижон” матбуот хизмати.

Манба: https://t.me/andijonpfc
Киритилди: 15:26, 02.05.2022.
Ўқилди: 1353 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Манчестер Сити»да катта тозалов: Клуб ёзда бир қатор юлдузлари билан хайрлашишга тайёр [6594]

Испаниядаги икки манба Флорентино Перес «Барселона» юлдузини нишонга олганини тасдиқлади [3262]

Криштиану Роналду билан боғлиқ можаро ортидан Саудия Арабистони чемпионати миллиардлаб маблағни йўқотди [2852]

Рафинья: Гавининг нарсаларини бутун жамоа қидиришга мажбур [2355]

Расман: Абдуқодир Ҳусанов "Сити"да январь ойининг энг яхши футболчиси (фото) [2348]

"ПСЖ" "Барселона"дан келган футболчини Чемпионлар лигасига рўйхатдан ўтказди [1903]

«Фенербаҳче» спорт директори Элдор Шомуродовнинг агенти билан учрашди [1882]

Роналду маош бўйича қарз тўланганида «Ал-Иттиҳод»га қарши ўйнаши мумкин эди [1864]

"Манчестер Юнайтед" ва "Ливерпуль" Мане трансфери учун курашмоқда [1839]

«Реал» ҳимоядаги заиф нуқтани ёпиш учун номзодлар топди [1830]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.