"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Ральф Рангник жорий мавсум якунланганидан кейин унинг клубдаги роли қандай бўлишини айтди.
"Келажакда "Манчестер Юнайтед" маслаҳатчиси сифатида ишлашни давом эттириш мен учун шараф бўлади. Бу лавозимда қўлимдан келганини қилишга ҳамда клубни ўзи талаб қиладиган ва лойиқ бўлган юқори стандартларга қайтаришга ёрдам беришга ҳаракат қиламан", - дея Рангникнинг сўзларидан иқтибос келтирган журналист Фабрицио Романо.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ральф Рангник Австрия терма жамоасига бош мураббий этиб тайинлангани ҳақида хабар берилганди.