"ПСЖ" ҳужумчиси Лионель Мессининг фаолиятидаги 500-голини урган футболка 400 000 евродан кўпроқ суммага сотилди. Бу ҳақида Marca нашри хабар берди.
Маълумот учун, бу гол футболчи "Барселона"да ҳаракат қилиб юрган вақтда, 2017 йилнинг 23 апрель куни "Реал"га қарши "Сантьяго Бернабеу"даги ўйинда киритилган. Ўша ўйин 3:2 ҳисобида каталонияликлар фойдасига ҳал бўлган. Месси унда дубль қайд этган.
Эслатиб ўтамиз, "олтин тўп"нинг 7 карра ғолиби 2021 йилнинг ёзида "Пари Сен-Жермен" сафига эркин агент мақомида келиб қўшилган эди.