Серхио Бускетс яна бир мавсумни «Барселона»да ўтказишга тайёр.
Ярим ҳимоячи жамоада қолишга қарши эмас, чунки Хави уни лойиҳанинг муҳим қисми деб билади.
Футболчига МЛС клублари ҳам қизиқиш билдирмоқда, бироқ ярим ҳимоячи ўтган ёзда таклифларни рад этганди.
У 2023 йилнинг ёзида Америка лигасига ўтишни ўйлаши мумкин. Бускетс жорий мавсумда Ла Лигада 33 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол урди.