Goal нашри ўз талқинига кўра 2 май куни «Олтин тўп» учун номзод футболчиларнинг янгиланган рейтингини эълон қилди.
Қаторисига 3 ҳафтадан буён рейтингнинг энг юқори поғонасини Карим Бензема («Реал Мадрид») эгаллаб турибди. Франциялик футболчи куни кеча Ла лигада ғолибликни қўлга киритганини таъкидлаш лозим.
«Ливерпуль» форварди Муҳаммад Салоҳ ўтган ҳафтада иккинчи ўринга кўтарилган бўлса, «Бавария» футболчиси Роберт Левандовски учинчи поғонага тушган эди. Бу сафар ҳам улар мазкур поғоналарда қолишди.
Топ-20да рўй берган асосий ўзгаришлардан бири — "Ливерпуль" ҳимоячиси Виржил ван Дейк 15-ўринда пайдо бўлиб, "Бавария" аъзоси Томас Мюллер кучли йигирматаликни тарк этгани бўлди. Ўтган ҳафтада топ-20га кирган Тиаго Алькантара бу сафар 12-ўринга чиқиб олди.
Криштиану Роналду ва Лионель Месси топ-20да кўриниш беришмади.
Топ-20лик билан танишинг:
1 (1). Карим Бензема — «Реал Мадрид»
2 (2). Муҳаммад Салоҳ — «Ливерпуль»
3 (3). Роберт Левандовски — «Бавария»
4 (4). Килиан Мбаппе — «ПСЖ»
5 (5). Садио Мане — «Ливерпуль»
6 (6). Кевин де Брюйне— «Манчестер Сити»
7 (7). Лука Модрич — «Реал Мадрид»
8 (8). Винисиус Жуниор — «Реал Мадрид»
9 (9). Фил Фоден— «Манчестер Сити»
10 (10). Трент Александер-Арнольд — «Ливерпуль».
11 (12). Бернарду Сильва — «Манчестер Сити»
12 (15). Тиаго Алькантара — «Ливерпуль»
13 (13). Кристофер Нкунку — «Лейпциг»
14 (14). Риёд Маҳрез — «Манчестер Сити»
15 (янги). Виржил ван Дейк — «Ливерпуль»
16 (11). Диого Жота — «Ливерпуль»
17 (17). Жоау Канселу — «Манчестер Сити»
18 (18). Луис Диас — «Ливерпуль»
19 (19). Харри Кейн — «Тоттенхэм»
20 (20). Эрлинг Холанд — «Боруссия Дортмунд»
Изоҳ: қавс ичида рейтингдаги аввалги ўрни берилган.