«Манчестер Сити» бош мураббийи Пеп Гвардиола Чемпионлар Лигаси ярим финал жавоб баҳси доирасида «Реал»га қарши кечадиган ўйин олдидан ўз фикрларини билдириб ўтди.
Аввалги ўйиндаги таркибни танлаши мумкинлиги ҳақида
— Нима бўлишини билмайман. Таркибни танлаш учрашувда ғалаба қозонишга ҳаракат қилишдир. Баъзан шундай вақтлар бўладики, ўйин олди машғулотларида ёмон ҳаракат қиласан, лекин ажойиб ўйин ўтказасан, баъзан эса яхши тайёргарлик кўрасан, аммо майдонда футболчилар ёмон ўйин кўрсатади.
Ҳар бир муҳим ўйинларда «Манчестер Сити» яхшиланиб бораётгани ҳақида
— Сиз тажриба ҳақида гапиряпсиз, аммо ҳамма гап ўша тажрибадан нима ўрганганингизга. Ҳеч нарса ўрганмасангиз, бир хил хатони такрорлайверасиз. Биз аллақачон финалда бўлганмиз, мен финалда бўлганман, бу ёрдам беради, аммо кафолат бермайди. Финалга чиқиш учун бор имкониятимизни ишга солишимиз лозим.
Класикони кўргани ҳақида
— Фақат эътиборга лойиқ вазиятларини кўрдим, бутун ўйинни томоша қилмадим. Карло Анчелотти доим қўллайдиган тактикасини қўлламаганини биламан. Шунинг учун бу ўйинда бизга ёрдами тегадиган ҳеч нарса топа олмадим.
«Реал» ва «Манчестер Сити» ўртасидаги Чемпионлар Лигаси ярим финал жавоб ўйини 4 майдан 5 майга ўтар кечаси 00:00 да бошланади. Жамоалар ўртасидаги дастлабки ўйинда «шаҳарликлар» 4:3 ҳисобида ғалаба қозонган.