Кириш Регистрация
02/07 01:00 Бельгия 3-2 Сенегал
02/07 05:00 АҚШ 2-0 Босния-Герцеговина
02/07 23:59 Испания 3-0 Австрия
03/07 04:00 Португалия 2-1 Хорватия
03/07 08:00 Швейцария 2-0 Жазоир
03/07 23:00 Австралия - Миср
04/07 03:00 Аргентина - Кабо-Верде
04/07 06:30 Колумбия - Гана

“Титанлар жанги-2” ёхуд "Реал" - "Манчестер Сити" ўйин олди рақамлар

Баҳо:
+ | -

Бироздан сўнг старт оладиган "Реал" ва "Манчестер Сити" ўртасидаги Европа Чемпионлар лигаси ярим финалидан ўрин олган жавоб учрашуви олдидан баъзи бир рақамлар билан танишинг.

— “Реал” ва “Ман Сити” ўзаро 9 бор тўқнаш келган: “Сити”да 4 ғалаба, “Реал”да 3 та, 2 дуранг;

— Бензема ЕЧЛ жорий мавсумида “Бернабеу”даги 5 ўйиннинг 4 тасида қатнашди ва уларнинг барчасида (7 та) гол урди;

— “Ман Сити” сўнгги 20 та сафар ўйинидан фақат биттасини бой берди — “Лейпциг”га (2:3);

— Анчелотти бугун ЕЧЛ финалига 5-марта чиққан тарихдаги илк мураббий бўлиши мумкин;

— Ўйин ҳаками Даниелэ Орсато сўнгги 100 ўйинида 28 та пенальти белгилаган. Хусусан, улардан бири “Ман Сити”—“Реал” ўйинида испанлар дарвозаси томон;

— Винисиус Жуниор ЕЧЛ плей-оффларида 14 та ўйин ўтказиб, 3 та гол ва 5 та голли узатма амалга оширган;

— Гвардиола 8 марта ЕЧЛ 1/2 финалида қатнашиб, уларнинг 3 тасида (“ПСЖ”, “Реал”, “Челси”ни ортда қолдириб) финалга йўл ололган;

— Бензема “Ман Сити”га қарши 6 ўйинда 5 та гол урган.

Манба: Telegram.me/Futgol_uz
Киритилди: 21:35, 04.05.2022.
Ўқилди: 3879 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик