Леверкузеннинг "Байер" клуби "ПСЖ" ҳужумчиси Жуниор Дина-Эбимбе билан шартнома имзолаши мумкин.
RMC Sport берган хабарга кўра, Леверкузен клуби 21 ёшли франциялик футболчи учун расмий таклиф тайёрламоқда. "Байер" қишда футболчи сотиб олмоқчи эди, бироқ кейинчалик келишув амалга ошмай қолди.
"ПСЖ" билан шартномаси 2023 йилнинг июнь ойи охиригача амал қиладиган Дина-Эбимбенинг ўзи ҳам клубини ўзгартириш ҳақида ўйламоқда. Парижликлар ҳужумчини сотишга тайёр, бироқ айни пайтда унинг учун имкон қадар кўпроқ пул олишни мақсад қилган.
2021/22 йилги мавсумда форвард Париж гранди сафида 14 ўйинда 1 голли узатмани амалга оширган.