"Ливерпуль" футболчиси Жордан Хендерсон жамоанинг 2022-2023 йилги мавсумдаги либоси ҳақида фикр билдирди. У шундай дейди:
"Жамоанинг ҳар бир аъзоси "Ливерпуль" либосини кийишдан фахр ҳис қилади. Биз бу либос мухлисларимиз учун нимани англатишини жуда яхши биламиз. Шу сабаб "Энфилд"да янги либосни кийишни интиқиб кутамиз".
Эслатиб ўтамиз, "Ливерпуль" кейинги ўйинини "Тоттенхэм"га қарши ўтказади.