Кириш Регистрация
12/05 00:00 Тоттенхэм 1-1 Лидс
12/05 00:00 Райо Вальекано 1-1 Жирона
12/05 22:00 Сельта 2-3 Леванте
12/05 23:00 Бетис 2-1 Эльче
13/05 00:30 Осасуна 1-2 Атлетико
13/05 22:00 Эспаньол - Атлетик Бильбао
13/05 22:00 Вильярреал - Севилья
14/05 00:00 Манчестер Сити - Кристал Пэлас
14/05 00:30 Алавес - Барселона
14/05 00:30 Хетафе - Мальорка
14/05 22:00 Валенсия - Райо Вальекано
14/05 23:00 Жирона - Реал Сосьедад

Суперлига. АГМК - "Сўғдиёна". Превью

Баҳо:
+ | -

АГМК жамоаси Суперлиганинг тиғиз тақвимли жуда зич бўлган май ойидаги навбатдаги тур ўйинларига тараддуд кўрмоқда. Бу галги рақиб ҳам чемпионат етакчиларидан бири, айни палла Суперлигада якка пешқадамлик қилаётган Жиззахнинг "Сўғдиёна" жамоаси.

Учрашув 7 май куни Олмалиқдаги ОКМК спорт мажмуасида соат 18:00да бошланади.

АГМК ва "Сўғдиёна" жамоалари ўртасидаги тўқнашув сўнгги йилларда ўзгача принципиаллик касб этмоқда. Сабаби, охирги 3 йилдан буён ҳар иккала жамоа ўртамиёналар сафидан юқори мақсадли гранд клублар тоифасига кирди. Ҳар икки жамоа 3 йилдан буён медаллар учун курашмоқда. Мазкур жамоалар тўқнашувлари тарихига эътибор қаратсак, бўлажак ўйин жамоаларнинг 27-учрашувига айланади. Қайд этилган натижалар кўрсаткичи жиззахликлар фойдасида. Ўтказилган беллашувларнинг 8тасида АГМК ғалаба қозонган бўлса, "Сўғдиёна" ҳисобида 10 ғалаба мавжуд. Қолган 7 ўйинда эса дуранг қайд этилган. Тўплар нисбати кўрсаткичи эса жамоамиз фойдасига: 37-34.

Ўйинни дисквалификация туфайли ўтказиб юборадиган футболчилар йўқ. Турнинг марказий ўйинини тажрибали рефери, ФИФА ҳаками Ильгиз Танташев бошқариб боради. Мазкур тайинлов Танташев учун АГМК иштирокидаги 29-ўйинга айланади. Ильгиз бошқарган ўйинларда АГМК 11 ғалаба, 12 дуранг ва 5 мағлубият қайд этган. Учрашувдаги VAR ҳаками этиб Аҳрол Рисқуллаев тайинланган.

 

Суперлига, 7-тур.

7 май, шанба.

АГМК – "Сўғдиёна" (18:00)

Ҳакамлар: Илгиз Танташев, Дониёр Сайлавов, Акмал Ғиёсов, Султонмурод Абдураҳмонов

Назоратчи: Бахтиёр Тагаев

VAR ҳаками: Аҳрол Рисқуллаев

VAR ассистенти: Жаҳонгир Саидов

VAR назоратчиси: Владислав Цейтлин

Комиссар: Сардор Қудратуллаев.

Манба: АГМК клуби матбуот хизмати
Киритилди: 18:20, 05.05.2022.
Ўқилди: 1197 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Реал» ичидаги «сотқин» топилди: Перес маълумот сиздирган шахс ҳақида гапирди [4335]

"Реал" Моуриньо олдига кутилмаган талаб қўйди [3906]

Геҳи Ҳусанов билан бирга ўйнаш ҳақида фикр билдирди [2352]

Флик Ламин Ямал ва Фаластин байроғи ҳақида фикр билдирди [2207]

Роналду «Ан-Наср»нинг муддатидан аввал чемпионликни қўлдан чиқаришига муносабат билдирди [2182]

Мадридда шошилинч йиғилиш: Флорентино Перес муҳим баёнот билан чиқиш қилади [2055]

Фабио Каннаваро 2026 йилги ЖЧнинг 5 та асосий фаворити қайси жамоалар эканини айтди [1943]

Лионель Мессининг «Интер Майами»даги маоши маълум бўлди [1872]

«Реал» президенти: «Жорий мавсумда биздан 18 очко ўғирлаб кетишди! Мени еттита Ла Лига чемпионлигидан маҳрум қилишди!» [1501]

Саудия Про-Лигаси: "Ан-Наср" ўз майдонида "Ал-Ҳилол" билан баҳсда сўнгги сонияларда гол ўтказиб юбориб, ғалабани қўлдан чиқарди [1448]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик