Кириш Регистрация
04/12 00:30 Арсенал 2-0 Брентфорд
04/12 00:30 Брайтон 3-4 Астон Вилла
04/12 00:30 Бёрнли 0-1 Кристал Пэлас
04/12 00:30 Вулверхэмптон 0-1 Ноттингем Форест
04/12 01:15 Лидс 3-1 Челси
04/12 01:15 Ливерпуль 1-1 Сандерленд
05/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-1 Вест Хэм
06/12 01:00 Реал Овьедо - Мальорка
06/12 17:30 Астон Вилла - Арсенал
06/12 18:00 Вильярреал - Хетафе
06/12 19:00 Сассуоло - Фиорентина
06/12 20:00 Эвертон - Ноттингем Форест
06/12 20:00 Манчестер Сити - Сандерленд
06/12 20:00 Ньюкасл - Бёрнли
06/12 20:00 Тоттенхэм - Брентфорд
06/12 20:00 Борнмут - Челси
06/12 20:15 Алавес - Реал Сосьедад
06/12 22:00 Интер - Комо
06/12 22:30 Лидс - Ливерпуль
06/12 22:30 Бетис - Барселона

2022 йилги Осиё ва Параосиё ўйинларида совриндор бўлган ўзбекистонлик спортчилар қанча пул мукофотига эга бўлиши маълум бўлди

Баҳо:
+ | -

Хитойнинг Ханчжоу шаҳрида бўлиб ўтадиган ёзги Осиё ва Параосиё ўйинларида совриндор бўлган ўзбекистонлик атлетлар ҳамда уларнинг мураббийлари пул мукофотлари билан тақдирланади.

Бу ҳақда «2022 йилда Ханчжоу шаҳрида бўлиб ўтадиган XIX ёзги Осиё ва IV Параосиё ўйинларига Ўзбекистон спортчиларини комплекс тайёрлаш тўғрисида»ги президент қарорида эълон қилинди.

Унга кўра, Осиё ва Параосиё ўйинларида олтин медални қўлга киритган спортчилар 5 минг АҚШ доллари миқдоридаги пул мукофоти билан тақдирланади. Кумуш медал соҳиблари 3 минг доллар, бронза эгалари эса 2 минг долларга эга бўлади.

Ғолиб ва совриндорларнинг мураббийлари, шунингдек, атлетга ёрдам берган бошқа мутахассислар ҳам тақдирланиши белгиланган:

Ғолиб ва совриндорларни тайёрлаган мураббийлар:

— Олтин — 2,5 минг доллар
— Кумуш — 1,5 минг доллар
— Бронза — 1 минг доллар

Бошқа мутахассислар (шифокор, диетолог, массажист ва бошқалар):

— Олтин — 2 минг доллар
— Кумуш — 1 минг доллар
— Бронза — 500 доллар

Бундан ташқари, ғолиб ва совриндорлар, тренерлар қўшимча равишда маҳаллий бюджетдан қуйидаги миқдорда бир марталик пул мукофотлари билан тақдирланади.

Ғолиб ва совриндорлар:

— Олтин — БҲМнинг 300 баробари (ҳозирги вақтда 81 миллион сўм)
— Кумуш — БҲМнинг 200 баробари (54 млн сўм)
— Бронза — БҲМнинг 100 баробари (27 млн сўм)

Ғолиб ва совриндорларни тайёрлаган мураббийлар:

— Олтин — БҲМнинг 200 баробари
— Кумуш — БҲМнинг 100 баробари
— Бронза — БҲМнинг 50 баробари

2022 йилги Осиё ўйинлари 10 сентябрдан 25 сентябргача бўлиб ўтади. Параосиё ўйинлари 9—15 октябрь кунлари бўлиб ўтади.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 22:23, 05.05.2022.
Ўқилди: 1194 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.