Кириш Регистрация

Петер Шмейхель: «Реал» ЕЧЛ финалида ўйнашга муносиб эмас»

Баҳо:
+ | -

«Манчестер Сити» клуби собиқ дарвозабони Петер Шмейхель Европа чемпионлар лигаси ярим финал доирасида кеча бўлиб ўтган ўйин борасида ўз фикрини билдириб ўтди.

«Реал» финалда ўйнашга муносиб эмас. Жамоа "Сити"га қарши ҳар икки ўйинда кучсиз ўйин намойиш эди. Мадридликлар "Манчестер Сити"га қарши баҳсда илк хавфли вазиятни 90-дақиқада юзага келтиришди ва ундан фойдаланишди. Иккинчи гол эса жамоанинг иккинчи хавфли вазияти эди. Учинчи гол эса дарвозага аниқ берилган учинчи зарбадан сўнг урилди.

«Манчестер Сити» ўйинни тўлиқ назорат қилди, аммо стадион 12-ўйинчига айланиши мумкин. Иккинчи бўлим бошида Винисиусда юзага келган вазиятдан сўнг стадион ақлдан озди. Бу ажойиб бўлди.

Биринчи ўйиндан кейин «Реал» кейинги босқичга чиқса керак деб ўйлагандим, аммо жамоа жуда ҳам кучсиз ўйнади. Жамоа фақат «Челси»га қарши учрашувда яхши ҳаракат қилди.

Аммо бу жамоа футболчиларига нисбатан шубҳа қилиб бўлмайди. Бу мусобақада тажриба катта аҳамиятга эга. Улар ғалабага бўлган иштиёқ намойиш этишди. Бу ўйинчилар аввал ҳам бундай ҳолатга тушишган. Уларнинг кўпчилиги Чемпионлар лигасида бир неча марта ғалаба қозонган. Шунинг учун улар бундай лаҳзалардан қўрқишмайди. Улар бир-бирига ва мураббийга ишонишади. Бунисига қойил қолиш керак», – деди Шмейхель.

Манба: sports.ru
Киритилди: 23:22, 05.05.2022.
Ўқилди: 9041 марта.
Фикрлар: 58 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Флорентино Перес катта трансферни ҳал қилди [8868]

«Барселона» юлдуз футболчисидан кўнгли қолди ва уни сотишга қарор қилди [6369]

Канада — Ўзбекистон учрашуви: Энг юқори ва энг паст баҳо олган футболчилар маълум бўлди [5304]

Канада — Ўзбекистон: АҚШга кетган 4 нафар футболчимиз бугунги ўйин қайдномасига киритилмади [3717]

Ғаниевнинг жароҳати жиддий бўлса, унинг ўрнини ким эгаллаши маълум бўлди [3499]

Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатида иштирок этадиган таркиби маълум бўлди — манба [2572]

Фабио Каннаваро: «Иккинчи таймда ҳам футболчиларимдан айнан биринчи бўлимдагидек интенсивликни кутгандим» [2351]

Ўртоқлик учрашуви. Канада - Ўзбекистон - 2:0 (видеошарҳ) [2330]

«Барселона» таклифни 120 миллион еврогача оширади [2254]

Романо «Реал»дан кетган Карвахаль ўрнига кўрилаётган учта номзодни айтди [2217]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик