Шотландиянинг "Рейнжерс" клуби ҳимоячиси Жеймс Таверньер еврокубокларда бир мавсумда гол уриш бўйича клуб рекордини ўрнатди. Бу ҳақида Opta портали хабар берди.
Манбага кўра, 30 ёшли ҳимоячи Европа лигаси 1/2 финали жавоб ўйинида "Лейпциг" дарвозасини ишғол қилди. Бу гол унинг жорий мавсум турнирдаги 7-голи бўлди.
Бу вақтгача "Рейнжерс"нинг ҳали ҳеч бир футболчиси бундай натижага эришмаган эди.