Кириш Регистрация
23/02 00:45 Рома 3-0 Кремонезе
23/02 01:00 Вильярреал 2-1 Валенсия
23/02 22:30 Фиорентина 1-0 Пиза
24/02 00:45 Болонья 1-0 Удинезе
24/02 01:00 Эвертон 0-1 Ман. Юнайтед
24/02 01:00 Алавес 2-2 Жирона
24/02 22:45 Атлетико - Брюгге
25/02 01:00 Интер - Буде-Глимт
25/02 01:00 Байер - Олимпиакос
25/02 01:00 Ньюкасл - Қорабоғ

"Лестер" ярим ҳимоячиси Италияда қоладиган бўлди

Баҳо:
+ | -

Италиянинг "Торино" клуби сафида ижара асосида ўйнаётган "Лестер" ярим ҳимоячиси Деннис Прат Италияда қолади. Бу ҳақда журналист Николо Скира хабар берди.

Манба берган хабарга кўра, кеча “буқалар” ва “тулкилар” вакиллари ўртасида учрашув бўлиб ўтган ва унда футболчининг ижара муддатини яна бир мавсумга узайтириш масаласи муҳокама қилинган.

Прат 2019 йилда 19,2 миллион евро эвазига “Сампдория”дан “Лестер”га ўтган эди. Икки йил ичида у инглиз клуби учун 60 та ўйинда майдонга тушьиб, учта гол урди ва бешта голли узатмани амалга оширди. Футболчининг "Лестер" билан шартномаси 2024 йилгача мўлжалланган.

Жорий мавсум бошланишидан олдин ярим ҳимоячи "Торино"га ижарага берилган ва барча турнирларда 21 ўйин ўтказиб, иккита гол урган ва иккита голли узатмани амалга оширган.

27 ёшли бельгиялик футболчининг трансфер нархи 15 миллион еврони ташкил қилади.

Киритилди: 12:23, 06.05.2022.
Ўқилди: 994 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.