Испаниянинг "Валенсия" клуби Каталониянинг "Барселона" клубидан жамоа ҳимоячиси Хорди Альбага таклиф бўлишини кутмоқда. Бу ҳақда El Mundo Deportivo нашри хабар тарқатди.
Манбанинг маълум қилишича, Валенсия клуби раҳбарлари 23 ёшли футболчига қизиқиш билдираётган "Барселона" билан музокара бошлашга тайёр. Эслатиб ўтамиз, каталонияликлар Альба учун 10-15 миллион евро атрофида маблағ тўлашга тайёр.
Шунингдек, Goal.com нашри томонидан хабар берилишича, футболчига Англиянинг "Манчестер Юнайтед" клуби ҳам қизиқиш билдирмоқда. Манбада кўрсатилишича, клуб ҳимоячи учун 18 миллион евро бермоқчи.