Мадриднинг "Атлетико" клуби ҳужумчиси Луис Суарес ёзда "Барселона"га қайтмоқчи эди. Бу ҳақда Marca нашри хабар тарқатди.
Маълум бўлишича, уругвайлик футболчи "олтин тўп" маросимида "Барселона" президенти Жоан Лапортага ўзини энг кам маош билан клубга қайтаришни таклиф қилди, бироқ функционер ушбу таклифни рад этди.
Эслатиб ўтамиз, Суарес 2020 йилнинг ёзида "кўк-анорранглилар" сафини эркин агент мақомида тарк этиб, "Атлетико" билан шартнома имзолаган эди.