УЕФА президенти Александр Чеферин Россия жамоаларининг халқаро турнирлардаги иштирокидан четлатилишига изоҳ берди.
Чеферин, дунёдаги мавжуд вазиятни ҳисобга олган ҳолда ташкилот бошқача йўл тута олмаслигини айтди.
“Вазият оғир, биз бошқача қарор қабул қилолмасдик. Аммо шу билан бирга, менинг юрагим россиялик спортчиларга нисбатан қўлланилган санксияцлардан ёрилиб кетмоқда ", - деди Чеферин.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ УЕФА Россия клубларини келаси мавсумда еврокубокларда иштирок этмаслиги бўйича қарор қилган эди.
Бундан ташқари, Россия терма жамоаси Миллатлар лигасининг навбатдаги ўйинларидан четлаштирилди.