Кириш Регистрация
24/02 00:45 Болонья 1-0 Удинезе
24/02 01:00 Эвертон 0-1 Ман. Юнайтед
24/02 01:00 Алавес 2-2 Жирона
24/02 22:45 Атлетико 4-1 Брюгге
25/02 01:00 Интер 1-2 Буде-Глимт
25/02 01:00 Байер 0-0 Олимпиакос
25/02 01:00 Ньюкасл 3-2 Қорабоғ
25/02 22:45 Аталанта - Боруссия Д
26/02 01:00 ПСЖ - Монако
26/02 01:00 Реал Мадрид - Бенфика
26/02 01:00 Ювентус - Галатасарой

«Милан» ван Боммел ўрнига Рикардо Монтоливони олади

Баҳо:
+ | -

Италиянинг "Фиорентина" клуби яримҳимоячиси Рикардо Монтоливо ёзда "Милан"га ўтади. У янги клубида Марк ван Боммелнинг ўрнини эгаллаши кутилмоқда. Бу ҳақда Италия матбуоти хабар тарқатди.

Манбада кўрсатилишича, Марк ван Боммел мавсум якунлангач, жамоани тарк этади ва Голландияга қайтади. Айнан  унинг ўрнига Монтоливо клубга жалб қилинган.

"Кейинги мавсумда Монтоливо "Милан"да ўйнайди. Рикрдо ажойиб техникага эга бўлган яхши футболчи. У жамоани кучайтира олади", - дейди "Милан" бош мураббийи Массимилиано Аллегри Италия матбуотига берган интервьюси чоғида.

Эслатиб ўтамиз, Монтоливонинг "Фиорентина" билан амалдаги шартномаси ёзда тугайди ва футболчи “Милан”га эркин агент сифатида ўтади.

Манба: www.goal.com
Киритилди: 19:49, 12.05.2012.
Ўқилди: 5377 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.