Андрей Луневнинг агенти Антон Смирновнинг айтишича, "Байер" ҳеч қандай ҳолатда Артем Дзюбани ўз сафига қўшиб олмайди. Ҳужумчи немис клубининг режаларига киритилмаган.
Олдинороқ бундай маълумотлар матбуотда тарқатилган эди. Айни дамда Дзюбага фақат “Црвена Звезда” қизиқиш билдираётганини тасдиқлади.
Ёзда ҳужумчи эркин агентга айланиши мумкин. Сергей Семак "Химки" билан ўйиндан сўнг Дзюбанинг келажаги ҳақидаги саволга аниқ жавоб қолдирди.