"Манчестер Юнайтед"нинг 27 ёшли португалиялик ярим ҳимоячиси Бруну Фернандеш Англия чемпионатининг 36-турида "Брайтон"дан учралган мағлубиятга (0:4) муносабат билдириб, клубнинг жорий мавсумдаги натижаларига баҳо берди.
"Мен шартнома имзолашдан олдин унинг келажагини клуб билан бир неча бор муҳокама қилганман, шунинг учун мен бундан буён ҳаммаси яхшироқ бўлиши керак, деб ўйлайман, аммо бу мавсумда кўрганимиздек, жамоада кўп нарсани тузатиш керак", - дея Фернандеш сўзларидан иқтибос келтирган журналист Фабрицио Романо.
Фернандеш жорий мавсумда "Манчестер Юнайтед" сафида барча турнирларда 45 та ўйинда майдонга тушиб, 10 та гол ва 14 та голли узатмага муаллифлик қилган.