Кириш Регистрация
29/04 00:00 Марсель 2-1 Ланс
29/04 00:00 Бетис 1-1 Севилья
29/04 23:45 Женоа - Кальяри
30/04 00:00 Барселона - Валенсия
30/04 05:00 Боруссия Д - ПСЖ
30/04 05:00 Боруссия Д - ПСЖ
01/05 00:00 Бавария - Реал Мадрид
01/05 00:00 Бавария - Реал Мадрид

Куман “Барселона”нинг юзига “шапалоқ” урди

Баҳо:
+1 | -

Хави жамоани Чемпионлар лигасига олиб чиқди, бироқ клубни ёмон ҳолатдан чиқара олмади. Роналд Куман ғазабда.

"Барселона" Ла Лиганинг 35-турида "Реал Бетис"ни 2:1 ҳисобида мағлуб этиб, кейинги мавсумда Чемпионлар лигасига йўлланма олди. Хави шогирдлари 35 ўйиндан сўнг 69 очко жамғарган ва мавсум якунига 3 тур қолганида иккинчи ўринда бормоқда. "Севилья" 34 ўйинда 64 очко билан учинчи ўринда, "Атлетико" 34 ўйинда 61 очко билан тўртинчи ўринда, "Бетис" 35 турдан кейин 58 очко билан бешинчи ўринда ва ҳатто назарий жиҳатдан ҳам каталонияликларга ета олмайди.

Иккинчи ўрин "Барселона"ни қониқтирадиган натижа эмас. Айниқса, 34-турда чемпионликни қўлга киритган "Реал Мадрид" билан орадаги катта фарқини ҳисобга олсак, бу клуб учун яхши натижа эмас. Каталонияликлар қаторасига учинчи мавсум Ла Лигада чемпионликсиз қолмоқда. Бу 21-асрдаги энг ёмон серияларидан бири ҳисобланади. Охирги марта бундай "қурғоқчилик" жуда узоқ вақт олдин - 2000 йилдан 2004 йилгача бўлган даврда содир бўлган. Шундан сўнг "Барса" икки мавсумдан ортиқ Ла Лига чемпионлигидан қуруқ қолмаган.

Жорий мавсум давомида "Барселона"да бош мураббий ўзгарди. 28 октябр куни клуб Роналд Куман билан хайрлашди ва бир ҳафтадан сўнг унинг ўрнига Хави Эрнандесни тайинлади. Янги мураббий Чемпионлар лигасидаги вазиятни яхшилай олмади ва "Барса" гуруҳда "Бавария" ва "Бенфика"дан кейин учинчи ўринни эгаллади.

Чемпионатдаги ишлар ҳам юришмади. "Барселона" баъзида ёрқин ўйин кўрсатди ("Реал Мадрид"ни 4:0 ҳисобида мағлуб этиш - мавсумнинг энг эсда қоларли лаҳзаси), лекин умуман олганда, ҳаммаси жуда ноаниқ эди эди. Европа лигасининг чорак финалида "Айнтрахт"га мағлуб бўлиб, мусобақани тарк этиш ҳам қандайдир сенсацияга айланмади. Нейтрал мухлислар клуб Европа лигаси (!) билан хайрлашишни жуда нормал қабул қилди ва гўёки, клуб мусобақани тарк этиши оддий ҳолат эди.

Хави "Барселона"дагибиринчи мавсумини Кумандан ёмонроқ ўтказмоқда. Хави қўл остидаги 34 ўйинда "Барса" 19 ғалаба қозонган, 8 марта дуранг ўйнаган ва 7 марта мағлуб бўлган. Куманнинг натижалари эса яхшироқ эди +22=5-7. Ҳа, вазиятлар бошқача. Куман жамоага Лионель Месси бор пайти келган. Хави мавсум бошида Леосиз муаммоли “Барса”ни бошқарди, шунингдек, унда Қатар чемпионатидаги бир неча йиллик тажриба бор эди.

Бироқ, факт шуки, Хави қўл остида ҳеч қандай кескин ўсиш кузатилмади. Куман яқинда ESPN нашрига интервью берди. Собиқ мураббий барча муаммоли нуқталарни кўрсатиб, "Барселона"нинг юзига шапалоқ урди.

"Барса" раҳбариятининг тутган йўли тушунарсиз. Сабаби, қайта қуриш учун вақт керак. Улар кенгроқ фикр юритиши ва Хавига билдирилган каби менга ҳамкўпроқ ишонч билдириши керак эди. Лапорта Хавини қўллаб-қувватламоқда. Мен эса президент томонидан максимал даражада қўллаб-қувватланмадим. Шунчаки умид билан ишладим. Ишончим комилки, клуб раҳбарияти ўз хатосини англаб етди. Хави клуб афсонаси, ажойиб мураббий ва ажойиб инсон.

Илгари мен клубни ҳурмат қилганим учун “Барселона”даги вазият ҳақида сукут сақлардим. Хавининг бундай нарсалар ҳақида гапириши унчалик яхши эмас, сабаби биз мураббийлар бирор нарса нотўғри бўлса, хавф остида қолишимизни тушунамиз. Жоан Лапортанинг келажагимга шубҳа қилгани ҳақида гапиргани менга ёқмади. Клуб ичида ҳамма нарса ҳақида очиқ гапиришса тўғри тушунаман, лекин омма олдида мураббийни шаънига ёмон гапларни гапириш яхши эмас.

Мен жамоани тарк этаётганимда пешқадамдан 8 очко ортда қолаётгандик. Ҳозир эса ушбу фарқ деярли икки баравар ошди.

Ўзим ишлаган бир йил-у 4 ой муддат ҳақида китоб ёзишим мумкин. Мен ишлаган пайтда баъзи ҳодисалар рўй берди: коронавирус, жамоа маълум муддат президентсиз қолди, янги ўйинчилар билан шартнома имзолай олмадик, кейин эса Месси ва трансфер ойнасининг сўнгги кунида Гризманн жамоани тарк этди. Люк де Йонгнинг трансфери учун мени кўп танқид қилишди, аммо унинг голлари туфайли “Барса” 5-6 очко жамғарди.

Мен клуб бошқарувида муваффақиятсизликка учрамадим. Аксинча, Гранада билан ўйиндаги мағлубият туфайли Ла Лигадаги ғолибликни қўлдан чиқардик, аммо Кубокни қўлга киритдик. Кубокни қўлга киритар экансан, бу муваффақиятсизлик ҳисобланмайди.

Ҳозирги Барселонаҳам худди менинг бошқарувим пайтидагидек. Демак, мураббийнинг алмашиши ҳамиша ҳам клубнинг фойдасига ҳал бўлавермайди. Осон ва енгил таққослашни амалга ошириш у қадар тўғри эмас.

Албатта, Барса қайсидир жиҳатдан ўсишга эришди. Чунки жамоа 3 нафар янги футболчи билан шартнома имзолади. Аммо, яна такрорлайман, мен кетаётганимда фарқ 8 очко эди, ҳозир бу 15 очкога етди. Бу Хавининг айби эмас. "Барселона"даги вазият шундай. Улар бежизга уй баҳсларида мағлубиятга учрашмаяпти, – деди Куман.

Афсонавий клубга бундай йўл тўғри келадими? Куман қисман ҳақ. Айниқса, "ДНКнинг йўқолиши" ҳақидаги гаплари ҳақиқатга яқин. Шу билан бирга, голландиялик мураббий Хави ҳақида анча нозик гапларни гапирди. Бу ҳақиқат. Мураббий мавсум оралиғида жамоа билан бўлиши, трансфер бозорида ишлаш имкониятига эга бўлиши ва ўз қарашларига кўра таркибни тайёрлаши керак. Балки буларнинг барчаси амалга ошса, келаси мавсумда рақиблар қарши чиқишга журъат эта олмайдиган"Барселона"ни яна кўрармиз?!

Манба: Championat.com
Киритилди: 19:50, 08.05.2022.
Ўқилди: 8994 марта.
Фикрлар: 7 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.