Кириш Регистрация

Лапорт жорий мавсумда марказий ҳимоячилар орасида энг яхши тўпурарга айланиб олди

Баҳо:
+ | -

"Манчестер Сити" марказий ҳимоячиси Эймерик Лапорт ўз позициясидаги футболчилар орасида Англия чемпионатининг энг яхши тўпурари бўлди.

Испаниялик футболчи бугун жорий мавсумдаги 4-голини урди ва ҳисобида 3 та гол бор “Челси” футболчиси Антонио Рюдигерни ортда қолдирди.

Лапорта аввалги ҳар бир мавсумдаги максимал учта гол киритганди, бу йил эса у Лигадаги мавсумдаги тўртинчи голини уриб, ўзининг тўпурарлик рекордини янгилади. Ўтган икки мавсумда испаниялик футболчи АПЛда атиги битта гол урганди.

Бугунги учрашув испаниялик футболчи учун Премьер-лигада 104-ўйин бўлди. Лапорт 2018 йилнинг қишида Билбаонинг “Атлетик” клубидан “Манчестер Сити”га ўтган эди.

Киритилди: 23:35, 08.05.2022.
Ўқилди: 1023 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик