«Реал»нинг француз ярим ҳимоячиси Эдуардо Камавинга ёзги трансфер ойнасида клубни тарк этиш имкониятини кўриб чиқмаяпти. Бу ҳақда журналист Рамон Альварес де Мон хабар бермоқда.
Манба берган маълумотларга кўра, Камавинга «Реал»да қолишни ва асосий таркибдан жой олиш учун курашишни хоҳлайди. Унинг жамоадан кетиши фақат «қаймоқранглилар»га жуда фойдали таклиф тушса ва хавбекнинг ўзи ҳозирги фикрини ўзгартирсагина амалга ошиши мумкин.
Якунланган мавсумда Камавинга барча мусобақаларни ҳисобга олган ҳолда 43 та ўйинда майдонга тушди. Ушбу учрашувларда у иккита гол урди ва битта голли узатма муаллифига айланди.













