Кириш Регистрация
14/11 05:00 Уругвай - Колумбия
14/11 05:00 Перу - Чили
14/11 14:10 Австралия 0-0 Саудия Арабистони
14/11 17:00 КХДР 2-3 Эрон
14/11 19:00 Баҳрайн 0-1 Хитой
14/11 19:00 Кувайт 1-3 Жанубий Корея
14/11 21:00 Уммон 1-0 Фаластин
14/11 21:15 Ироқ 0-0 Иордания
14/11 21:15 Қатар 3-2 Ўзбекистон
14/11 21:15 БАА 3-0 Қирғизистон
15/11 02:00 Венесуэла - Бразилия
15/11 04:30 Парагвай - Аргентина
15/11 05:00 Эквадор - Боливия
15/11 17:00 Индонезия - Япония

УЕФА Миллатлар лигасининг энг зўр дарвозабонларини билиб олинг!

Баҳо:
+ | -

10. Каспер Шмейхель

Ҳа, сўнгги йилларда унинг даражасида бироз қулаш кузатилган бўлиши мумкиндир. Аммо Шмейхель ҳали ҳам Дания терма жамоасининг энг сўнгги "ҳимоячи"си вазифасини яхши эпламоқда. "Лестер" посбони Евро-2020да фантастик ўйин намойиш этган эди. Янги мавсумнинг Миллатлар лигасида эса яна порлаши мумкин.

9. Унаи Симон

Испания терма жамоасининг постини қўриқлаш учун кўплаб номзодлар бор. Шунга яраша, дарвозабон ўрнида катта рақобат мавжуд. Аммо Симон Луис Энрикенинг режаларида асосий ўрин тутиб келмоқда. Евро-2020да Хорватияга қарши баҳсда ўта қўпол хатога йўл қўйгач, унинг ўброси бироз тушганди. Аммо ҳали ҳам 24 ёшли посбонга ишонч билдирилмоқда. Чунки унинг келажаги ҳали олдинда. Балки Симон ўзини айнан Миллатлар лигасида кўрсатар? Яна ким билади дейсиз...

8. Во́йцех То́маш Щенсный

Щенсный "Ювентус"нинг гегемонияси даврида катта дарвозабонга айланди. Сўнгги пайтларда эса унга ишонч пасайгандек бўлди. Шунга қарамай, Щенсный Польша термасида асосий аҳамиятга эга. Унинг Жаҳон чемпионатига саралаш баҳсларида Швецияга қарши кўрсатган ишончли ўйини, Щенсныйнинг даражасини яна бир бор кўрсатиб қўйди. Энди у ёзда Миллатлар лигаси доирасида ҳам яхши ҳаракат қилиши лозим. Акс ҳолда ўрнини Лукаш Фабьяньскига бўшатиб беришга мажбур бўлади.

7. Жордан Пикфорд

Футболда ҳаммага ҳам омад кулиб боқавермайди. Аммо боққанлари учун маъсулият кучлироқ бўлади. Пикфорд эса Англия терма жамоасига жалб этилганидан буён ўзини яхши тарафдан кўрсатиб келди. Буни 2018 йилги Жаҳон чемпионати ва Евро-2020 ҳам исбот этди. Аммо Пикфорд ортидан Рамсдейл таъқиб қилишга тушди. Ҳозирча "Эвертон" посбони ўз ўрнида мустаҳкам турибди.

6. Янн Зоммер

Бундеслига ихлосмандлари Зоммерни ким эканидан яхши хабардорлар. У "Мюнхенгладбах" сафида ўта барқарор ўйин кўрсатиб келади. Унинг халқаро майдондаги қаҳрамонлиги Евро-2020да юз берганди. Ўшанда у Швейцария термаси билан Францияга қарши зўр ўйин кўрсатган ва пенальтилар сериясида Мбаппенинг зарбасига тўғаноқ бўлганди. Зоммер шубҳасиз Миллатлар лигаси мусобақасида ҳам марказий ролда пайдо бўлади.

5. Руй Патрисиу

Патрисиунинг терма жамоа сафида узоқ йиллардан бери ҳаракат қилиб келаётгани, унинг қанчалик даражада яхши кипер эканини кўрсатади. У терма жамоа сафида 100 дан ортиқ баҳсда майдонга тушиб, бир нечта йирик совринларни, жумладан, Евро-2016 ва Миллатлар лигасининг 2018-2019 йилги мавсуми ғолиблигини қўлга киритган.

4. Уго Льорис

Бугунги кунда унчалик ҳам яхши даражада кўринмаётган Льорис, 13 йилдан бери Франция термаси шарафини ҳимоя қилиб келади. "Кўклар" сардори ҳозирга қадар 130 дан ортиқ баҳсда ўз юрти шарафини ҳимоя қилган. Бу вақт давомида эса Жаҳон чемпионати ва Миллатлар лигасининг сўнгги мавсуми ғолиблигини қўлга киритган. "Тоттенхэм" футболчисига 2022-2023 йилда ҳам омад тилаб қоламиз.

3. Тибo Куртуа

Куртуа "Челси"дан "Реал"га кўчиб ўтганидан буён ўз фаолиятида ҳам бир поғона юқорилади. У ҳозирда Испания чемпионларининг муҳим фигурасига айлана олди. Бельгия терма жамоаси учун ҳам худди шундай. У энг кўп ўйинда иштирок этиш борасида рекордга жуда яқиндир. Куртуанинг жамоаси Миллатлар лигасининг янги мавсумида энг фаворитлар қаторида эътироф этилмоқда.

2. Жанлуижи Доннарумма

Дарвозабоннинг сўнгги пайтлардаги беқарор ўйини, уни бизнинг рўйхатда етакчи бўлишига йўл қўймади. "ПСЖ" футболчиси Евро-2020да ғолиб бўлди ва турнирнинг энг яхши ўйинчисига айланди. Доннарумма ўшанда 7 та баҳда атиги 4 та гол ўтказиб юборган эди, холос. Унинг жамоасига Миллатлар лигасида Германия, Англия ва Венгрия рақиб бўлади.

1. Мануэль Нойер

Нойер 12 йилдан бери топ даражасини сақлаб келаётган камдан-кам футболчилардан бири. У бу кетишда тўхтайдиганга ўхшамайди. Унинг жисмоний ҳолати ва ақли, "Бавария" учун кўп хизмат қилди. Нойер мукаммалликка энг яқин посбондир. Шу сабаб у бу ерда энг яхшилар орасида биринчи ўринда турибди. Олдинда эса яна бир йирик турнир – Миллатлар лигаси уни кутмоқда.

 

 


Жалолиддин ИСМАТОВ таржимаси

Манба: 90min.com
Киритилди: 15:01, 09.05.2022.
Ўқилди: 1576 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.