“Манчестер Сити” яримҳимоячиси Яя Туре Англия чемпионлигини туғилган кунида нишонлаган илк футболчига айланди. Бу ҳақда “Infostrada” нашри хабар тарқатмоқда.
Бугун Яя Туре ўзининг 29 ёшини қарши олганди. Айнан шу куни “Сити” “КПР”ни ютиб ўз тарихида учинчи марта чемпионлик унвонини қўлга киритди. Бу ўз навбатида Турега совға бўлди.