Кириш Регистрация
04/12 00:30 Арсенал 2-0 Брентфорд
04/12 00:30 Брайтон 3-4 Астон Вилла
04/12 00:30 Бёрнли 0-1 Кристал Пэлас
04/12 00:30 Вулверхэмптон 0-1 Ноттингем Форест
04/12 01:15 Лидс 3-1 Челси
04/12 01:15 Ливерпуль 1-1 Сандерленд
05/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-1 Вест Хэм
06/12 01:00 Реал Овьедо - Мальорка
06/12 17:30 Астон Вилла - Арсенал
06/12 18:00 Вильярреал - Хетафе
06/12 19:00 Сассуоло - Фиорентина
06/12 20:00 Эвертон - Ноттингем Форест
06/12 20:00 Манчестер Сити - Сандерленд
06/12 20:00 Ньюкасл - Бёрнли
06/12 20:00 Тоттенхэм - Брентфорд
06/12 20:00 Борнмут - Челси
06/12 20:15 Алавес - Реал Сосьедад
06/12 22:00 Интер - Комо
06/12 22:30 Лидс - Ливерпуль
06/12 22:30 Бетис - Барселона

ЕЧЛ финалидан олдин чиқиш қиладиган хонанда номи эълон қилинди

Баҳо:
+ | -

УЕФА Чемпионлар лигаси финали олдидан чиқиш қиладиган хонанда номи маълум бўлди.

Асосий еврокубок соврини учун Англиянинг “Ливерпуль” клуби Испаниянинг “Реал” жамоаси билан кураш олиб боради. Европа футбол ассоциациялари иттифоқи (УЕФА) матбуот хизмати Камила Кабельо меҳмон юлдуз бўлишини маълум қилди.

25 ёшли Камила Кабельо - кубада туғилган америкалик қўшиқчи. У 2012 йилда The X Factor вокал шоусида иштирок этганида шуҳрат қозонган. 2017 йилгача у Fifth Harmony гуруҳи таркибида концерт берди, шундан сўнг у яккахон карьерасини бошлади. Унинг энг машҳур хитлари - Bam Bam, Senorita ва Havana.

“Май ойида Парижда бўлиб ўтадиган Чемпионлар лигаси финали олдидан саҳнага чиқишдан жуда хурсанд бўламан! Мен ўзимнинг лотин меросим руҳи ҳамда бутун дунёдаги мусиқа ва спорт ишқибозларининг бирдамлик туйғусини ўзида мужассам этган чинакам ўзига хос шоу намойиш этиш ниятидаман”, — деди Камила Кабельо УЕФА матбуот хизматига.

"Ливерпуль" ва "Реал" ўртасидаги Чемпионлар Лигаси финали 2022 йилнинг 28 май куни Франциядаги "Стад де Франс" стадионида бўлиб ўтади.

Киритилди: 00:25, 10.05.2022.
Ўқилди: 8039 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.