"Барселона" клуби ярим ҳимоячи Серхио Бускетсга ўринбосар қидирмоқда, деб хабар беради Diario Sport.
Манба берган хабарга кўра, "Барселона" мураббийлар штаби келаси мавсумда совринлар учун курашиш учун ёзги трансфер ойнасида фаолликни ошириш керак деб ҳисобламоқда ва улар клубнинг ҳар бир позицияда иккита рақобатчи ўйинчи бўлишини истамоқда.
Қайд этилишича, Каталония клуби мураббийларининг фикрича, кучайтирилиши керак бўлган позициялардан бири бу марказий ярим ҳимоячи позициясидир. Ҳозир бу позицияда 34 ёшли Бускетс ўйнайди.
Қайд этилишича, Хави ва каталонияликлар раҳбарияти бир неча ой давомида ушбу позицияни мустаҳкамлашни муҳокама қилган ва учта номзоддан иборат рўйхатни тайёрлаган. Унинг таркибида “Реал Сосьедад” футболчиси Мартин Субименди, “Монако” етакчиси Орельен Тчуамени ва “Вулверхэмтон”нинг португалиялик футболчиси Рубен Невеш бор.
Маълум бўлишича, Субименди мураббийлар штаби томонидан Бускетсга ўхшаш футболчи деб ҳисобланмоқда. Клуб учун асосий муаммо 23 ёшли испанияликнинг "Сосьедад" билан шартномаси 2025 йилгача амал қилиши ва шартномада 60 миллион евро товон пули бор.
Тчуамени учун рақобат жуда юқори. 22 ёшли француз ёзда “Монако”ни тарк этишга қарор қилди. Бунга "Реал Мадрид", "ПСЖ" ва Англия Премьер-лигаси клублари даъво қилмоқда.
Невешга келсак, у ҳам ёзда “Вулверхэмптон”ни тарк этишга қарор қилди. Каталонияликлар 25 ёшли португалиялик футболчига ҳам қизиқиш билдирмоқда, клуб президенти Жоан Лапорта эса унинг агенти Хорже Мендеш билан эҳтимолий трансферини муҳокама қилган. Шу билан бирга, Мендешнинг "Вулверхэмптон" билан яхши муносабати эҳтимолий трансферни осонлаштириши мумкин.