"Лидс" бош мураббийи Жесси Марш журналистларга Махатма Ганди, она Тереза ва Жон Кеннедининг сўзлари билан ўз футболчиларини Премьер-лигадаги ўрнини сақлаб қолишга ундашини айтди.
"Менда 52 та мақола, китоблардан парчалар бор, мен уларни баъзан ўйинчиларга мотивация бериш учун нимадир керак деб ўйласам, уларга бераман" - деди Марш.
Аввалроқ, "Лидс" вингери Жек Харрисон ўтган якшанба куни "Арсенал"га қарши ўйин олдидан ўз жамоаси нутқида устози ҳинд миллатчилари етакчиси Махатма Гандидан иқтибос келтирганини маълум қилганди.
“Мен иқтибосларни яхши кўраман. Мен ўтмишдаги одамлардан, спорт арбобларидан, тарихий шахслардан ўрганишни яхши кўраман”, — дея қўшимча қилди Марш.
"Лидс" Премьер-лигада 18-ўринда, "Бёрнли" ва "Эвертон" юқори лигадаги ўрнини сақлаб қолиш учун курашмоқда. Сўнгги турларда Марш шогирдлари “Манчестер Сити” ва “Арсенал”га мағлуб бўлишди.