"L'Equipe" нашри хабарига кўра, "Лион" бош мураббийи Петер Бос кейинги мавсумда ҳам ўз лавозимида қолади.
"Лион" президенти Жан-Мишель Олас мураббийнинг ишини юқори баҳолайди.
Маълумот учун, француз клуби Европа лигаси чорак финалида "Вест Хэм"га мағлуб бўлиб, турнирдан чиқиб кетди.
Айни пайтда жамоа Франция чемпионатида 55 очко билан 8-ўринда бормоқда.