Дортмунднинг "Боруссия" клуби ҳужумчиси Эрлинг Холанд "Манчестер Сити" тарихидаги энг қиммат ўнинчи трансфер бўлди.
21 ёшли норвегияликнинг инглиз клубига ўтиши учун товон пули 51,2 миллион фунтни ташкил қилади.
"Манчестер Сити" тарихидаги энг қиммат трансфер бу ўтган ёзда "Астон Вилла"дан 100 миллион фунт стерлингга сотиб олинган Жек Грилишдир. Иккинчи ўринни миллий валютада 68 миллионга сотиб олинган Кевин Де Брюйне эгаллайди. Кучли учликни ҳимоячи Рубен Диаш ва қанот ҳимоячиси Рияд Маҳрез 61 миллион фунт стерлинг билан якунлаб турибди.