Кириш Регистрация
24/04 00:30 Реал Овьедо 1-1 Вильярреал
24/04 19:00 Хоразм 0-2 Нефтчи
24/04 19:00 Қизилқум 2-1 Қўқон-1912
24/04 20:15 Бунёдкор 1-3 Андижон
24/04 23:45 Наполи 4-0 Кремонезе
25/04 00:00 Сандерленд 0-5 Ноттингем Форест
25/04 00:00 Бетис 1-1 Реал Мадрид
25/04 16:30 Фулхэм - Астон Вилла
25/04 17:00 Алавес - Мальорка
25/04 18:00 Парма - Пиза
25/04 19:00 Ливерпуль - Кристал Пэлас
25/04 19:00 Вест Хэм - Эвертон
25/04 19:00 Вулверхэмптон - Тоттенхэм
25/04 19:15 Хетафе - Барселона
25/04 21:00 Болонья - Рома
25/04 21:30 Арсенал - Ньюкасл
25/04 21:30 Валенсия - Жирона
25/04 23:45 Верона - Лечче
26/04 00:00 Атлетико - Атлетик Бильбао
26/04 15:30 Фиорентина - Сассуоло
26/04 17:00 Райо Вальекано - Реал Сосьедад
26/04 18:00 Женоа - Комо
26/04 19:15 Реал Овьедо - Эльче
26/04 21:00 Торино - Интер
26/04 21:30 Осасуна - Севилья
26/04 23:45 Милан - Ювентус
27/04 00:00 Вильярреал - Сельта

Луисма Эрнандес: "Клуб сиёсати маҳаллий ўйинчиларни тарбиялаб етиштириш"

Баҳо:
+ | -

Суперлиганинг 8-туридан ўрин олган "Бунёдкор" - "Металлург" (1:1) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Луисма Эрнандес матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйин ҳақида

- Шиддатли ўйин бўлди. Ҳар икки жамоа ғалаба учун ўйнади. Вазиятлар кўп юзага келтирилган бўлса-да, якунда дуранг натижа қайд этилди.

- Рақибни синчковлик билан ўрганиш испаниялик мураббийларга хос ҳолат шекилли. Бугун "Металлург" 10 киши бўлиб қолган бўлса ҳам мезбонларга бўш худуд қолдирмади. Рақибни қай даражада ўргандингиз ва кимдан хавф кутгандингиз?

- Ҳар қандай мураббий рақибни ўрганади. Биз ҳам “Бунёдкор"нинг ўйин услубини ўрганиб чиқдик. Ҳужумда қандай ҳаракат қилади, ҳимояда қандай ўйнайди, шунга яраша ўйин услубимизни танладик, ўйинимизни ташкил этдик.

- “Металлург”дан ҳақиқий испанча футболни қачон кўрамиз? Бу жараён қийин кечаётгандек таассурот уйғотмоқда...

- Ўтган турда "Қизилқум" билан ўйнадик, ўша баҳсни кўриб чиқишингизни тавсия қиламан. Бугун майдонда 10 киши бўлиб қолдик, шунга қарамай вазиятлар ярата олдик. Бу ўйиннинг ҳам тасмасини қайта кузатиб чиқинг. Футболда фақат чиройли ўйнаб натижага эришиб бўлмайди. Вазиятлардан фойдаланишни ҳам билиш керак. Биринчи бўлимдан кейин ҳисоб 1:0 эди, иккинчи бўлим бошидаёқ бир футболчимиз четлатилди. Бир вазиятда пенальти бўлгандек кўринди, аммо бу холат кўриб чиқилмади. Шуларга қарамасдан бугун ғалаба учун иштиёқ билан ўйнадик.

- Ҳакамлик ҳақида фикрингиз қандай? Бир вазиятда уларга жиддий эътироз билдирдингиз?

- Умуман олганда яхши ҳакамлик бўлди. Ўйин шиддатли кечгани сабаб ҳар бир вазиятга эътибор қаратишларини истадим. Бир вазиятни инобатга олмаса қолган барча холатда ҳакамлар ўз ишларини яхши бажаришди. Ҳар бир ҳаракатларим ҳакамларга нисбатан ҳурмат юзасидан амалга оширилди. Ўйин якунида уларга қўл бериб миннатдорчилик билдирдим.

- "Металлург"га давралар оралиғида испаниялик футболчини олиб келиб жамоа ўйинини кучайтириш режаси йўқми?

- Клуб сиёсати маҳаллий футболчиларни тарбиялаш, истеъдодларни кашф этиш ва улар асосига ўйинни қуришдир. Легионерларни жалб этиш бизнинг режамизда йўқ. Маҳаллий футболчиларни жалб этишимиз, ёшларни тарбиялашимиз керак. Жароҳатлар сабаб ўйинимиз озгина пасайди. Масалан тажрибали футболчи Фозил Мусаев жароҳат туфайли сафдан чиқди. Ибрагимов эндигина сафга қайтди. Барча жароҳатланган футболчиларимиз сафимизга тез орада қайтишади ва ўйинимиз яхши томонга ўзгаради деб ўйлайман.

Манба: "Металлург" клуби матбуот хизмати
Киритилди: 00:01, 11.05.2022.
Ўқилди: 973 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик