Кириш Регистрация
25/01 00:45 Лечче 0-0 Лацио
25/01 01:00 Вильярреал 0-2 Реал Мадрид
25/01 16:30 Сассуоло 1-0 Кремонезе
25/01 18:00 Атлетико 3-0 Мальорка
25/01 19:00 Аталанта 4-0 Парма
25/01 19:00 Женоа 3-2 Болонья
25/01 19:00 Ньюкасл 0-2 Астон Вилла
25/01 19:00 Брентфорд 0-2 Ноттингем Форест
25/01 19:00 Кристал Пэлас 1-3 Челси
25/01 20:15 Барселона 3-0 Реал Овьедо
25/01 21:30 Арсенал 2-3 Ман. Юнайтед
25/01 22:00 Ювентус 3-0 Наполи
25/01 22:30 Реал Сосьедад 3-1 Сельта
26/01 00:45 Рома 1-1 Милан
26/01 01:00 Алавес 2-1 Бетис
27/01 00:45 Верона - Удинезе
27/01 01:00 Жирона - Хетафе
27/01 01:00 Эвертон - Лидс

Хорижий мутахассислар “Марказий” стадионда якуний инспекция ишларини олиб борди

Баҳо:
+ | -

Хабарингиз бор, Қарши шаҳрида жойлашган “Марказий” стадион жорий йилнинг июнь ойида ўтадиган U23 Осиё кубогининг муҳим учрашувларига мезбонлик қилади.

Осиё кубоги Ташкилий қўмита масъуллари ва ОФКнинг тижорий ҳамкори Фоотбалл Маркетинг Асиа (FMA) вакиллари Қарши шаҳрига ташриф буюриб, ушбу стадионда навбатдаги инспекция ишларини олиб борди.

Мутахассислар мусобақа даврида тижорий масалалар ҳамда рекламаларни жойлаштириш талаблари ва имкониятлари, ОФКнинг ҳамкор ва ҳомийлари, теле-трансляция ва медиа вакилларига яратиб бериладиган шароитларни кўздан кечирди.

Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, йил бошидан буён Ўзбекистон футбол ассоциацияси, Қашқадарё вилояти ҳокимлиги ҳамда “Насаф” клуби бош ҳомийси “Шўртангазкимё” мажмуаси биргаликда “Марказий” стадионининг инфратузилмасини замонавийлаштириш, халқаро турнирларни қабул қилиш талабларга жавоб берадиган даражага олиб чиқиш бўйича кенг кўламли ишларни амалга ошириб келмоқда.

Хусусан, мусобақа тақвимидан келиб чиқиб стадионда қўшимча яна иккита кийиниш хоналари қайтадан реконструкция қилинди ва футболчилар майдонга чиқиб келиши учун янги йўлак (туннел) барпо этилди.

Медиа марказ, медиа трибуна ва қўшимча фунционал хоналар қайтадан жиҳозланди. Айни дамда якуний таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда ва яқин кунларда ўйингоҳ ОФК талабларига мувофиқ тўлиқ фойдаланишга топширилади.

Маълумот ўрнида, Қарши шаҳрида мусобақанинг “B” гуруҳидан ўрин олган бешта ўйини ҳамда Ўзбекистон ва Эрон U23 терма жамоалари ўртасидаги қизиқарли учрашув бўлиб ўтади.

Манба: Telegram.me/FAUzbekistan
Киритилди: 10:01, 11.05.2022.
Ўқилди: 1053 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.