"Сельта"нинг испаниялик ҳужумчиси Яго Аспас Испания чемпионатининг 36-туридан ўрин олган "Барселона"га қарши ўйинда (3:1) ҳушини йўқотган уругвайлик ҳимоячи Роналд Араухони қўллаб-қувватлади.
"Мен Роналд Араухога қўллаб-қувватлаш хабарини юбормоқчиман. Умид қиламанки, у яхши", - дея Аспаснинг сўзларини келтиради Marca.
Эслатиб ўтамиз, иккинчи бўлимда Араухо Каталония жамоасидаги шериги Гави билан тўқнашиб кетганди. Футболчи ҳушини йўқотиб, тез ёрдам машинасида майдонни тарк этган.