Кириш Регистрация
05/07 02:00 Парагвай 0-1 Франция
06/07 01:00 Бразилия 1-2 Норвегия
06/07 05:00 Мексика 2-3 Англия
06/07 23:59 Португалия - Испания
07/07 05:00 АҚШ - Бельгия
07/07 21:00 Аргентина - Миср

«Насаф» нимчорак финал ўйинини Қаршида ўтказиши мумкинми?

Баҳо:
+ | -

"Насаф" Осиё чемпионлар лигаси гуруҳ босқичини муваффақиятли босиб ўтиб, плей-офф босқичи йўлланмасини қўлга киритди. ОФК мусобақани куз-баҳор тизимига ўтказаётгани боис, плей-офф босқичи ўйинлари келаси йилнинг февраль ойида ўтказилади ва у марказлашган ҳолда бўлиб ўтади. Хўш, марказлашган мусобақани Қарши шаҳрида ўтказишнинг имкони борми?

ОФК Мусобақаларни ўтказиш бўлими бошлиғи, ҳамюртимиз Аваз Бердиқуловнинг маълум қилишича, марказлашган тартибда ўтказиладиган 1/8, 1/4 ва 1/2 финал раундларига мезбонлик қиладиган мамлакат иштирокчи клубларга қараб танланади. Жумладан, Қарши шаҳри ҳам мезбонлик учун ариза топшириши мумкин, бироқ февраль ойидаги об-ҳаво шароитини назарда тутсак, марказлашган турнирнинг Ўзбекистонга берилиши эҳтимоли жуда кам.

Эслатма, финалгача бўлган раундларда жуфтлик ғолиби 1та ўйин воситасида аниқланади. Финал эса 2та учрашувдан иборат. Хуллас, «Насаф» финалга чиқиш асносида ОЧЛ ўйинини Қаршига олиб келиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, "Насаф" нимчорак финал босқичида Саудия Арабистонининг "Аш-Шабаб" клуби билан тўқнаш келади. Мусобақанинг чорак финал ва ярим финалига эса қуръа ташланади.

Манба: iff.uz
Киритилди: 13:01, 11.05.2022.
Ўқилди: 5296 марта.
Фикрлар: 21 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Криштиану Роналду Португалия терма жамоасидаги фаолиятини қачон якунлашини айтди [3770]

Карло Анчелотти Бразилиянинг Норвегиядан мағлуб бўлиш сабабини тушунтирди [3680]

Аршавин Ўзбекистон терма жамоаси мухлислари трибунасига қандай қилиб чиптасиз ўтганини сўзлаб берди [3517]

ЖЧ-2026. Бразилия - Норвегия - 1:2 (видеошарҳ) [3306]

Трамп АҚШ терма жамоаси футболчиси бўйича чиқарилган шов-шувли қарордан сўнг ФИФАга мурожаат қилди [3202]

Холанд жаҳон чемпионатида фақат бир европалик футболчи эриша олган натижани такрорлади [2999]

Роналду ЖЧ-2030да ўғли билан бирга ўйнаши ҳақидаги миш-мишларга нуқта қўйди [2231]

АҚШ терма жамоаси ҳужумчиси Балогун ўтган ўйиндаги четлатишига қарамай, Бельгияга қарши майдонга тушади [2083]

ЖЧ-2026да сенсация: Холанднинг дубли Норвегияни чорак финалга олиб чиқди, Бразилия турнирни тарк этди [2061]

ЖЧ-2026. Мексика — Англия учрашуви бошланиш вақти ўзгарди (таркиблар) [1929]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик